МАҚСАД ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида кенгайтирилган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари билан бир қаторда жиноят ишлари бўйича Яшнобод, Яккасарой, Юнусобод туман судлари раислари, судьялари, Яшнобод туман ҳокими ўринбосари, туман прокуратураси, туман ИИОФМБ ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Маҳалла жамғармаси”, хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари иштирок этишди.
Тадбирда асосий эътибор ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига қаратилди.
Йиғилишда аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаатлар эшитилди. Мурожаатлар тегишлилигига қараб назоратга олинди. Айрим саволларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш