БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИКДА 17 НАФАР ШАХС ОҚЛАНГАН
Наманган вилоят судлари раислари томонидан 2019 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар раислари, “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди суди раиси Д.Камилов сўзларига кўра, ҳисобот даврида 1213 нафар шахсга нисбатан 937 та жиноят иши кўриб тамомланган. Шундан, 1033 нафар шахсга нисбатан 770 та жиноят ишлари ҳукм чиқариш билан бирга 176 та шахсга нисбатан 163 та ишлар ҳаракатдан якунланган. Ишларнинг 414 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Судларнинг инсонпарвалик тамойилини қўллаши натижасида 17 нафар шахс оқланган. 95 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинган, Жиноят кодексининг 57-моддаси тартибида жиноят содир этган 395 нафар шахсга енгил жазо тайинланган. 35 нафар шахс шартли ҳукм қилинган. Жиноят кодекининг 73-моддаси тартибида 870 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган. Жиноят кодесининг 74-моддаси бўйича 12 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган. Шунингдек, 165 нафар шахс тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.
Бундан ташқари маҳалла, Хотин қизлар ва Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 25 та жиноят иши бўйича 34 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Шунингдек, жиноятнинг сабаблирини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида вилоят ва туман судлари томонидан 710 хусусий ажрим чиқарилиб, унинг муҳокамасида бевосита судъялар иштирок этишган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси А.Сафаевнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва туманлараро сулари томонидан 5 минг 360 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. 2 минг 680 та аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилган.
Кўриб тамомланган ишларнинг 4 минг 778 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган. Судга киритилган даъво аризаларнинг 3 минг 815 таси қаноатлантирилиб, 963 таси рад этилган. 125 таси иш юритувдан тугатилиб, 457 таси кўрмасдан қолдирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят ва туманлараро судлари томонидан фуқаролик низоларнинг олдини олиш юзасидан 767 та хусусий ажрим ҳамда 18 та тақдимнома чиқарилган.
Шунингдек, 2 минг 340 та фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва туманлараро судларнинг судьялари томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фуқаролик низолар сони 1381 тага, шу билан биргаликда никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризалар сони ўтган йилга нисбатан 260 тага камайган.
– Жорий йилнинг олти ойи давомида кўриб тамомланган 13 минг 704 та маъмурий иш бўйича 161 минг 174 нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Шундан 8 минг 767 та маъмурий ишлар бўйича 10 минг 503 нафар шахсга маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилган, – деди Наманган вилояти маъмурий суди раиси С.Турсунов.
Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар натижасида МЖтКнинг 271-моддаси 10-банди билан 905 та шахсга нисбатан 898 та иш, 271-моддаси 11-бандига асосан билан 3 минг 18 та шахсга нисбатан 2 минг 974 та маъмурий ишлар тугатилган.
Ҳисобот даврида жами 699 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланиб, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан 270 та хусусий ажрим ва 5 минг 257 та тақдимнома чиқарилиб 10 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Наманган вилояти иқтисодий суди раиси вазифасини бажарувчи А. Хоназаровнинг ахборот беришича, жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан 6 минг 764 та ишлар кўриб чиқилган. Кўрилган ишларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 752 тага камайган. Жорий йилда кўриб тамомланган ишларнинг 71,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 1 минг 443 та иш кўрилиб, ишни кўриш натижаларига кўра, тадбиркорларнинг фойдасига 42 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундириш ҳақида суд қарорлари чиқарилган.
Айбдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий иш қўзғатилган ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, 24 та моддий, 17 та интизомий ҳамда 49 та бошқа мазмундаги хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилган.
Матбуот анжуманида қатнашган ОАВ вакилларига батафсил ахборот бериш билан бирга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида олиб борилган ҳуқуқий тарғибот ишлари, сайёр суд мажлисларида журналистлар иштирокини таъминлашнинг аҳамияти ва долзарблиги таъкидланди.
Зафар Темиров,
Фуқаролик ишлари бўйича
Наманган вилоят суди судья катта ёрдамчиси
Фикр қолдириш