СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ

Бугун Олий суд Пленумлар залида илк бор судьялик лавозимига 5 йил  муддатга тайинланган судьяларнинг қасамёд маросими бўлиб ўтди.

suda.png

Пленум мажлисида илк бор лавозимга тайинланган судьялар, уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, видеоконференцалоқа режимида вилоятлар судлари раислари, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вилоят бўлими бошлиқлари иштирок этишди.

02.png

Тадбирни Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошқарди.

Кун тартибидаги масала бўйича  Олий суд судьяси И.Алимов илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьялар ва уларнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотларни ўқиб эшиттирганидан сўнг, судьялик лавозимига тайинланган судьялар бирма-бир қасамёд қабул қилдилар.

03.png



Бугун менинг ҳаётимда унутилмас кун, – дейди Асака тумани маъмурий суди раислигига тайинланган Б.Бердиев, – Суд ҳокимияти Олий органи Олий суд Пленумида, давлатимиз байроғи олдида тантанали равишда қасамёд қабул қилдим. Бу мен учун фахр. Қабул қилган қасамёдим мазмун-моҳиятини тўла англаб етган ҳолда Президентимиз, Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг  ишончини тўлиқ оқлашга сизларни ишонтираман.

04.png

-Ўғлим Беҳзод Шерматов илк бор 5 йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Учқудуқ тумани суди раиси вазифасига тайинланди.,- дейди унинг отаси Қурбонбой Шерматов, -Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Ўғлимга давлатимиз ишонч билдирган экан, ўз ишига виждонан, ҳалол-пок бўлиб, фақат қонунга таянган ҳолда иш олиб боришига умид билдираман.

Тадбир сўнгида судьялар эсдалик учун суратга тушишди.

Олий суд Матбуот хизмати
Сардор Хамраев олган суратлар

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: