Я Н Г И Л И К

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4551 сонли Қарори ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 18 декабрдаги 37-сонли фармойишига асосан Фуқаролар Олий суд раҳбариятининг қабулига масофадан ёзилиб, электрон навбат олишларини, қабул вақти автоматик белгиланишини таъминловчи механизм жорий этилди.

Мазкур дастурий таъминотдан фойдаланиш учун Олий суднинг интерактив хизматлар https://my.sud.uz сайтининг “электрон қабул” рукни орқали ёки  https://qabul.sud.uz/  ҳаволаси ёрдамида фойдаланиш мумкин.

Бунда, хар бир фукаро томонидан Интернет тармоғига қабул натижалари бўйича ўз баҳосини қўйиш имкони ҳам яратилган.

                                                        Ўзбекистон Республикаси Олий суди Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: