29 май 2019
2019 йилга мўлжалланган манзилли Дастурга асосан айни пайтда судлар учун 15 та янги бино қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.
7 та иншоотда реконструкция ишлари бажарилмоқда.
Айни пайтда Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти томондан ишлаб чиқилган янги намунавий лойиҳалар асосида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида Амударё туманлараро иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар учун замонавий суд биноларини қуриш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш