Видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар


Олий суд Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига асосан барча судларда ишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг миқдори 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб энг кам иш ҳақининг йигирма беш фоизи миқдорида тўланиши белгиланган.


Битта иш бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат суммаси ишни кўриб чиқувчи суд томонидан ундирилади.


Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) ўтказилиши лозим.


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақами (шахсий ҳисобварағи) реквизитлари:


Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Манзили: 100186, Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уй
Шахсий ҳисобварақ: 401 410 860 262 777 033 210 011 001
СТИР: 200 936 561 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
Ғазна ҳисоб рақами: 23 402 000 300 100 001 010 
Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент ш. 
МФО: 00 014 СТИР (ғазна): 201 122 919

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: