Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 17 майдаги 8/17-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламенти 13-моддасига асосан захирага киритилишини истаган шахс (кейинги ўринларда номзод деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:


  1. номзоднинг Кенгаш раиси номига ёзган аризаси;
  2. номзод томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;
  3. Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (номзод ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек номзоднинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;
  4. 3,5х4,5 ўлчамдаги иккита фотосурат;
  5. олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари;
  6. меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  7. паспорт нусхаси;
  8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжат;
  9. охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;
  10. иш жойидан тавсиянома;
  11. катта ҳаётий тажрибага ва иш стажига эга бўлган камида уч нафар ҳуқуқшунослардан фикрномалар;
  12. номзод ва унинг яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: