АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Давлатимиз раҳбари томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилиндики, бу аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этилишига замин яратди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларда судлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти туманлараро судлари судьяларининг сайёр қабуллари ташкил қилинди.

Бугунги кунда режа асосида вилоятнинг Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Бешариқ, Фурқат, Қува, Учкўприк туманларида вилоят суди раислари ишти