БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ
Андижон вилоят маъмурий суди ташаббуси билан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Андижон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ўтказилди.
![](https://oliysud.uz/uploads/2019/06/andizon222.png)
Тадбирда Андижон вилоят маъмурий судининг раиси, судьялари ва ходимлари, туман маъмурий судларининг раислари ҳамда суд фахрийси Д.Халилов иштирок этди.
![](https://oliysud.uz/uploads/2019/06/andizon111.png)
Тадбирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзлари томонидан тайёрланган концерт дастурини намойиш этишди.
Судьялар томонидан болажонларга совғалар улашилди.
Андижон вилоят маъмурий суди
Фикр қолдириш