КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

08 май 2019

Юртимизда байрамлар кўп. Улар орасида 9-май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача шукуҳ ва аҳамиятга эга.

fargon1.png

Ҳар бир соҳада йиллар давомида самарали ва ҳалол меҳнат қилиб, элга танилган ва кўплаб ёшларни етук мутахассис бўлиб етишларига улкан ҳисса қўшган фахрийлар бор. Узоқ йиллар суд соҳасида меҳнат қилган Н.Абидова, Х.Тошпўлатова, М.Арзибаева, Э.Юн ва М.Кадиров ана шундай мўътабар фахрийларимиз саналади.
 
Муҳтарам Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашувда муборак Рамазон ойида қариялар, фахрийлар холидан хабар олиш инсоний зийнати эканлигини алоҳида  таъкидладилар. 
 
Байрам арафасида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ходимлари фахрийлар холидан хабар олишди. Уларга эсдалик совғалари тақдим этишди. 
 
fargon2.png
 
Фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ёш авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.
 
Суд ходимлари ташрифидан фахрийларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. 
 
 
 
Фуқаролик ишлари бўйича
Фарғона вилоят суди жамоаси

 

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: