Самарқанд вилояти Челак транспорт касб-ҳунар коллежида Пайариқ туманлараро иқтисодий суди ва туман жиноят суди вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Умид Эшқобилов сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Иқтисодий судларнинг ташкил этилиши фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга олиб келади.
Учрашувда Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Жураев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.
Туманимиз суд вакиллари тез-тез коллежимизга ташриф буюриб, қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан маълумотлар бериб туришади, -дейди Челак транспорт касб-ҳунар коллежи директори З.Абдуллаев. – Бу эса ўқувчиларимизнинг ҳуқуқий билимларини оширишда, жамиятда юз бераётган янгиликлар билан танишиб боришларида жуда ҳам муҳим.
Тадбирда коллеж ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Фикр қолдириш