Чилонзор туманида Президентимизнинг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман судьялари И.Собиров ва С.Ариповларнинг “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси доирасида “1-Чарх Камолон”, “2-Чарх Комолон”, “3-Чарх Комолон”, “Новза” маҳаллалар аҳолиси билан учрашуви ўтказилди.
– Давлатимиз раҳбари томонидан судларга юклатилган вазифалар ижроси доирасида суд органлари томонидан фуқароларнинг тинч ва фаровон турмушини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Жиноят ишл