НУРОТА ТОҒЛАРИДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН 131 БОШ ҚЎЙ ВА ЭЧКИЛАР СОТИБ ЮБОРИЛГАН

11 февраль 2019

Ёшлик ва ўз-ўзига ишониш туфайли жиноят кўчасига кириб қолганлар ҳам талайгина. 2019 йил 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчилар – Ҳ. Комилов, Б. Исаев ва И. Норовга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи Ҳ. Комилов Нурота тумани, Оққула қишлоғида истиқомат қилиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан таниш бўлган Б. Исаев билан тил бириктириб, Б. Исаевнинг амакиси Ш. Исаевга тегишли бўлган жами 131 бош майда шохли молларни Нурота тумани, Писмонча тоғида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, 2018 йил август ойининг ўрталаридан 2018 йил сентябрь ойининг охирига қадар беш маротаба яширин равишда Қизилтепа ва Кармана тумани ҳудудидаги молбозорларга сотиб юборган ва пулларини ўзларининг эҳтиёжи учун ишлатган.
 
Лекин енгил йўл билан бойлик орттириш ёқиб қолган Б. Исаев ўзига олдиндан таниш бўлган И. Норовни ҳам жиноят кўчасига етаклайди.
 
2018 йил 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Б. Исаев И. Норов билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Нурота туман “Қизилча“ МФЙда яшовчи А. Илёсовнинг жами 53 бош майда шохли молларни ва ҳар бири 400 000 сўмдан бўлган 2 бош эчкиларини Нурота тумани, “Қизилча” МФЙ, “Консой” дарасида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, Қизилтепа туманидаги молбозорда сотиб юборади ва пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатади.
 
Суд иш ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, “Жарма” маҳалласининг судланувчилар – Б. Исаев, Ҳ. Комиловни кафилликка бериш тўғрисидаги илтимосномасини эшитиб, жабрланувчиларга етказилган зарар қопланганлиги, судланувчиларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳисобга олиб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган, яъни озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва суд залидан қамоқдан озод қилинди, И. Норовга нисбатан эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
 
 
Зафар Ибрагимов,
жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: