18 апрель 2019
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири судланган шахсларнинг озодликка чиққач, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиб, оиласи бағрида эмин-эркин ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган дастурларни ҳаётга тадбиқ этишдир.
Олий суднинг Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан тузилган Меморандумга асосан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланувчиларни озодликка чиқишига имкон берилиб, жамиятга фойдаси тегадиган меҳнат билан шуғулланиш шароити яратилмоқда.