САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ ЙИЛ БОШИДАН БУЁН 49 НАФАР ШАХСНИ СУД ЗАЛИДАН ОЗОДЛИККА ЧИҚАРДИ

09 апрель 2019
Ушбу маълумот жиноят ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоятлари судлари судьялари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган минтақавий семинарда қайд этилди.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятиги бағишланган йиғилишда йилнинг биринчи чорагида икки вилоят судида кўрилган ишлар, судланувчиларга жазо тайинлашда қонун меъёрларини тўғри қўлланилишини таъминлаш ва бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш масалалар муҳокама қилинди.
 
Қайд этилишича, 2019 йилнинг дастлабки уч ойида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судлари томонидан 718 шахсга жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилган. Жумладан, 524 киши ёки судланувчиларнинг 73 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 246 шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 193 шахсга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: