• МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАРИ ҚОНУНЛАРДА ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПГАН Аввало шуни айтиш керакки, меҳнат низолари деганда, иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид ҳужжатлар, бошқа шартнома, шу­нингдек, янги меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади. Бундай низолар амалдаги Меҳнат кодекси талаблари асосида ҳал этилади. Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун, ўз хоҳишига […]

    19.12.2020

  • ТАДБИРКОРНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚИ СУД ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ Бош Қомусимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулк­дор бўлишга ҳақли эканлиги, 53-моддасида эса, хусусий мулк бошқа мулк шакл­лари ка­би дахлсиз ва давлат ҳимоясида бўлиб, мулкдор фақат қо­нунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Айтиш керакки, учкўприклик тадбиркор Икромжон Йўлдошев ҳам ана шу конституциявий ҳу­қуқидан фойдаланиб, 2006 йил 18 апрелда Данғара туманидаги […]

    18.12.2020

  • ТАРБИЯДАГИ КЕМТИКЛИК БОРА-БОРА ЧУҚУР ЖАРЛИККА АЙЛАНДИ Маълумки, фарзанд тарбиясида, айниқса, ўғил бола тарбиясида мўътадил оилавий муҳит ва отанинг ўрни беқиёсдир. Негаки, қаттиққўллик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик ва бошқа фазилатлар ўғил қалбига ота тарбияси орқали кўпроқ сингади. Наманган шаҳрида яшовчи, айни пайтда 26 ёшли Мансур Мадумаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) болалигидан отасиз, ёлғиз онаси қўлида ўсгани боисми, жуда бебош, такасалтанг, энг ачинарлиси, жиноий қилмишларга мойил бўлиб […]

    17.12.2020

  • БЕБОШЛИКНИНГ БОШИ БЕРК КЎЧАСИ Халқимизда «Ёшлик — бебошлик» деган ибора бор. Шу икки сўз замиридаги теран маъно мисолида ёшларни хуш ахлоқли ва юксак интизомли инсонлар этиб тарбиялаш масаласи асрлар оша долзарблигини йўқотмай келаётганини тушуниш қийин эмас. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида нав­батдаги жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида хаёлимиздан ўтган фикрлар шу бўл­ди. Суднинг қора курсисида ўтирган икки йигит […]

    16.12.2020

  • ТАХМИНИЙ АЙБЛОВ СУДДА ҚАЙТА МАЛАКАЛАНДИ, АЙБДОРГА АДОЛАТЛИ ЖАЗО БЕРИЛДИ Аввало шуни айтиш керакки, Жиноят-процессуал кодексининг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Шунингдек, Олий суд Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги қа­рорида қонуннинг ушбу нормаси юзасидан судларга раҳбарий тушунтириш берилган. Бу нормага кундалик ҳаё­тимизда қандай […]

    15.12.2020

  • «ЁНҒОҚ»НИ СУРИЯДАН ИЗЛАГАН ШОВВОЗ Афанди бир куни болалар билан ҳазиллашмоқчи бўлиб, “Ҳу-у анавимуюлишда бир киши текин ёнғоқ тарқатаяпти”, дебди. Болалар “гурр” этиб ўша ёққа чопиб кетишибди. Шунда Афанди ўзига ўзи: “Наҳотки, шундай бўлса… Нақ текин ёнғоқдан қуруқ қолиб кетмай”, деб ўзи ҳам уларнинг ортидан югуриб кетган экан.Бу латифани кўпчилигимиз ўқиганмиз, эшитганмиз. Лекин ҳар сафар одамларнинг нақадар содда ва ишонувчанлигидан […]

    14.12.2020

  • АНТИҚА АЛДОВ ЁКИ ОНА НИҚОБИДАГИ ФИРИБ Эҳтиётсизлик оқибатида юз берган фожиа ортидан кутилмаганда яна ташвиш туғилса, киши буткул гангиб қоларкан. Яна денг, бу дилхираликнинг бошида ўзинг аввалдан яхши таниган, билган одамлар турса, ишончингни суиистеъмол қилиб, алдаса, бундан ёмони йўқ экан. Фалокат кутилмаганда рўй берди. Бобоқул Омонқулов (исм-шарифлар ўзгартирилди) автомашинани бошқариб бораётиб, кўчада эҳтиётсизлик оқибатида Н. Холбўтаевни уриб юборди. Шу йил 22 […]

    11.12.2020

  • АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ БИРИНЧИ БОСҚИЧ СУДИ ҲУКМИНИ БЕКОР ҚИЛИБ, СУДЛАНУВЧИЛАРНИ ОҚЛАДИ Маълумки, ички ишлар органлари таянч пунктлари бевосита фуқаролар — жамоатчилик билан ишлайдиган, ҳамюртларимиз кўпроқ мурожаат қиладиган тузилма саналади. Шу маънода айтганда, профилактика инспекторлари ўз хизмат ҳудуди аҳолисининг қувончу ташвишларига шерик бўладиган ходимлардир. Аммо Риштон туман ИИБ профилактика катта инспектори Аброржон Аъзамов ва профилактика инспектори Азаматбек Турсуновлар туманнинг Жалаер маҳалласида юз берган жанжал туфайли ноҳақ айб­ловга […]

    10.12.2020

  • ЎҒИРЛИКНИ КАСБ ҚИЛГАН АЁЛ ИККИ ЙИЛ МОБАЙНИДА БЕШ МАРОТАБА СУДЛАНДИ Мана, икки ойдирки, Тошкент вилоятида яшовчи Фахриддин Орифжонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва Санобар Орифжонованинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Бу бежизга эмас, албатта. Негаки, бу оиланинг фарзанди — Сабоҳат Орифжонова жиноий қилмишларга қўл ургани туфайли озодликдан маҳрум этилгани уларнинг юзини шувит, қаддини дол қилиб қўйди. С. Орифжоновага дастлаб ўғирлик жиноятини содир эт­гани учун унга нисбатан жиноят ишлари […]

    09.12.2020

  • ЖИРКАНЧ ҚИЛМИШ КАСОФАТИ ХОНАДОН СОҲИБИНИНГ ЎЗИГА УРДИ Қўқонлик Даминжон Мақсудов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қариб қолганига қарамай, 2017 йилда рафиқаси вафот этгач, шаҳарнинг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйнинг қизи Ҳанифа Мақсудова номида бўлган хонадонларидан бирида ёлғиз яшай бошлади. Негадир у фарзандларининг бирга яшаш ҳақидаги талаб ва илтимосига кўнмади. Шундай бўлса-да, ўғли ўанижон Мақсудов ҳафта-ўн кунда бир маротаба, катта набираси Шоҳруҳ Даминжонов эса, кунда-кунора хабар […]

    07.12.2020

  • СУД-БИОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ ШУБҲА-ГУМОННИНГ ТЎҒРИ ЭКАНИНИ ТАСДИҚЛАДИ Халқимиз «гумон иймондан айиради» дея бежизга атмаган. Чунки асоссиз шубҳа-гумонга берилиб, кимнидир айблаш охир-оқибат кўнгилсиз воқеа билан тугаши аниқ. Айниқса, эр ёки хотин ўртасида бир-бирига нисбатан шубҳа-гумон уйғонса, табиийки, ўртада тинчлик-тотувлик йўқолади, оила устунларига дарз кетади. ¤заро ишонч, хотиржамлик ўрнини безовталик эгаллайди. Мисол учун айтсак, М. Юнусов (исм-шарифлар ўз­гар­тирилди) билан Ж. Зуфарова ўртасидаги никоҳ 2008 […]

    04.12.2020

  • ҚОНУН ТАЛАБИ ҚАТЪИЙ, УНГА СЎЗЗИЗ РИОЯ ЭТИЛМОҒИ ДАРКОР Тараққиёт, ривожланиш омиллари ўз-ўзидан юзага келмайди. Унга, авваламбор, қонунчилигимиз талабларига қатъий ва оғишмай амал қилиш асносида эришилади. Кейинги йилларда шахсни жазодан ва бошқа таъсирий чоралардан кўра меҳр-оқибат намуналари кўпроқ ва яхшироқ тарбиялайди, деган тамойил ўз ҳаётийлигини ёрқин намоён қилмоқда. Яъни бу жабҳадаги равнақ жараёни янада тезлашди, шиддаткор тус олди. Судларнинг ихтисослашуви жараёнида юзага келган маъмурий […]

    03.12.2020

  • ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ ФИРИБГАР Мамлакатимизда таълим тизимини янада ривожлантиришга, ёшларимизнинг олий маълумот олишига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Қўшнидавлатларнинг олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик ёшларга юртимиздаги илм даргоҳларида ўқишини давом эттиришга рухсат берилганлиги ёшлар учун катта имконият эшикларини очди, десак муболаға бўлмайди.Бу янгиликдан халқимиз хурсанд. Аммо гуруч орасида курмак бўлгани каби, бу қулайликлардан ўз манфаати йўлида, яъни чўнтагини қаппайтириб қолишни кўзлаётганлар […]

    02.12.2020

  • ФИРИБГАР АЁЛ ҚИЛМИШИ ТУРМУШ ЎРТОҒИ ТОМОНИДАН ФОШ ЭТИЛДИ Ҳаётда инсон қандай ноқонуний қилмишга қўл урмасин, оила аъзолари ва яқинлари гарчи унинг қилмишини оқламаса-да, қоралаб, тош отишмайди ҳам. Ҳатто суднинг қора курсисида ўтирганда ҳам, унга енгиллик беришни сўрашади. Аммо 66 ёшли Фотима Раҳмонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) нинг фирибгарлиги турмуш ўр­­тоғи Рашид Раҳмонов томонидан фош этилди. Гап шундаки, Ф. Раҳмонова 1993 йилда Р. Раҳмонов билан турмуш […]

    01.12.2020

  • ШАХС ДАХЛСИЗЛИГИ — ҚОНУН МЕЗОНИ ЁКИ 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЎЛИМИ ҚАЙД ЭТИЛГАН ШАХСНИНГ ҚИСМАТИ ХУСУСИДА Маълумки, худди турар жой дахлсизлиги каби иш ва касб-ҳунар танлаш ҳам ҳар кимнинг ўз ҳуқуқидир. Шу бос, ҳамюртларимиз дунёнинг турли давлатларида ўз меҳнат фаолиятини амалга оширишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Мамлакатимизда бунинг учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Аммо қонуний йўл қо­либ, ноқонуний тарзда ўз­га юрт­ларга иш излаб кетиш оқибатида сарсону саргардонликни бошдан кечирган, ҳатто бундан-да […]

    30.11.2020

  • ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ Бугун жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида судланувчилар Д. Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Қ. Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Э. Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Ф. Ҳусанбоев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли […]

    27.11.2020

  • АЛИМЕНТНИ ТЎЛАМАСЛИК УЧУН ЎЗ ТУРМУШ ЎРТОҒИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ Оила жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланади. Шунга кўра, ҳечмуболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик жамиятининг таянч нуқтасидир. Бу азиз даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва ахлоқан тарбия топади. Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган муқаддас тарбия ўчоғидир. Бинобарин, оила — эр-хотин, уларнинг фарзандлари, хонадондаги энг яқин туғишганларидан иборат кишилар гуруҳидир. Айни чоғда, оила кишиларнинг […]

    27.11.2020

  • ОЛМОҚНИНГ БЕРМОҒИ БОР ЁХУД ҚАРЗНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАШ – ФАРЗ Одатда, тўлови ваъда қилинган, шу юзасидан бир битимга эришилган ҳолда сотилган ёки бериб юборилган товарнинг ҳақи пировардида ростмана қарзга дўнади. Тўлов мажбурияти харидорнинг, уни талаб қилиб олиш фарзи эса, сотувчининг гарданида қолади. Таассуфки, бозор муносабатларига дахлдор ушбу тартиб-таомилларга ҳамма ҳам бирдай амал қилаётгани йўқ. Тў­лов мажбурияти ва интизоми билан боғлиқ низолар иқ­ти­содий судларда муҳокамага энг […]

    26.11.2020

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: