• ШЕРЗОД АБДУАЛИМОВНИНГ ИШИГА ОИД Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Зафар Ачиловнинг саҳифасида эълон қилинган фуқаро Ш. Абдуалимовнинг иши (https://www.facebook.com/groups/578461379005952/) юзасидан маълумот 2019 йил 22 октябрдаги жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг ҳукмига кўра Мансур Умурқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жабрланувчи Ш. […]

    27.12.2019

  • ҒИЁСИДДИН НАСРИДДИНОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИ ХУСУСИДА 2019 йил 18 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ғ. Насриддиновнинг икки қисмдан иборат видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=vr4C4IB2dWc, https://www.youtube.com/watch?v=wSt3FwESSC8) юзасидан маълумот Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2019 йил 24 апрель куни даъвогар Ш. Насриддиновнинг жавобгар Ғ. Насриддинов ва бошқалар, учинчи шахс Н. Насриддинова ва бошқалар, “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” ДУК […]

    27.12.2019

  • КУНДОШ МАКРИНИНГ ҚУРБОНИ Халқимиз «Ота бўлиш осон, аммо оталик қилиш қийин», деб бежизга айтмаган. Бу ҳикмат, айниқса, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан, яъни алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган оталарга кўпроқ тааллуқлидир. Бағдод туманида яшовчи Латифжон Ҳайитматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) зиммасидаги оталик мажбуриятини бажармагани ва келгусида ҳам бажармаслик мақсадида мудҳиш жиноятга қўл урди. Бу жиноятни содир этишда унга иккинчи турмуш […]

    27.12.2019

  • ЯНГИ ПЛЕНУМ ҚАРОРИ ҚОНУНЛАРНИ АНИҚ ВА БИР ХИЛДА ҚЎЛЛАШ, ЯГОНА СУД АМАЛИЁТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳуқуқларининг барқарор кафолатини таъминлаш, ўз навбатида, бир қатор янги қонунлар қабул қилиниши, кўплаб қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини тақозо этмоқда. Қонунларни амалиётда бир хил қўл­лаш, хусусан, қонун ҳужжатларини қўл­лаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш Олий суд Пленумининг ваколатларидан бири ҳисобланади. Пленум […]

    26.12.2019

  • 2019 ЙИЛ 13 ДЕКАБРДАГИ “ЎзА МИНБАРИ: ШАҲАРДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ТАДБИРКОР 19 ЙИЛГА ҚАМАЛИБ, 9 ЙИЛДА ОЗОДЛИККА ЧИҚДИ” МАТЕРИАЛИГА ОИД МАЪЛУМОТ Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2009 йил 10 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Ҳ. Муртазоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, ”в” бандлари, 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 185-2-моддаси 3-қисми, 186-1-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 188-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 189-моддаси 3-қисми, 190-моддаси 2-қисми “б” банди, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” […]

    25.12.2019

  • АДОЛАТ ТУШУНЧАСИНИНГ САЛМОҒИ ОҒИРМИ? Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган маърузасида судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлашни устувор вазифа сифатида кун тартибига қўйди: суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим. Адолат тушунчасининг салмоғи оғир. Айниқса, судларнинг адолатни қа­рор […]

    25.12.2019

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.  Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи […]

    24.12.2019

  • ФУҚАРО Д. ЮСУПОВАНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД 2019 йил 13 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Д. Юсупованинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=U7Lzr4endS0) юзасидан маълумот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси З. Қурбонованинг ажримига кўра, аризачи Д. Юсупованинг Боғот туман маъмурий судининг 2018 йил 17 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори устидан берган назорат шикоятини иш […]

    24.12.2019

  • Ж. РУСТАМОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ 2019 йил 16 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ж. Рустамовнинг мурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=4AvdjHjYo6E) юзасидан маълумот Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 2015 йил 26 январдаги ҳукмига кўра, Жасурбек Рустамов (1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и”, “п” бандлари ва 164-моддаси 2-қисми “б” […]

    23.12.2019

  • ҚОНУН ТАЛАБИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ ИШ БЕРУВЧИНИНГ ҲАМ, ХОДИМНИНГ ҲАМ МАНФААТЛАРИНИ БИРДЕК ҲИМОЯ ҚИЛАДИ Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳ-камлаб қўйилган. Фуқароларнинг ушбу конс­титуциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган. Мазкур ҳуқу­қий механизмлар орасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш би­лан боғлиқ муносабатлар […]

    21.12.2019

  • ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛАШ ВА САЙЛАНИШ ҲУҚУҚИ: КАФОЛАТ ВА ЭРКИНЛИКЛАР Аввало шуни айтиш керакки, Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва меъёрлар асосини эса, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт ва Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган ва умумэътироф этилган демократик принциплар ташкил қилади. Шунингдек, бу принциплар қаторига, жумладан, […]

    20.12.2019

  • ФУҚАРО АСАТУЛЛО ҒАФУРОВ ИШИГА ОИД 2019 йил 12 декабрда YouTube тармоғидаги Fox Uz каналида эълон қилинган фуқаро А. Ғафуровнинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=_rtBazM4Luc) юзасидан маълумот Даъвогар Хосият Ражабованинг жавобгар Хосият Жумақуловага нисбатан “Жавобгарларни оила аъзолари билан мажбурий тартибда уйдан чиқариш ҳақида”ги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг иш юритувига 2017 йил 27 июлда келиб тушган. Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро […]

    19.12.2019

  • БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРИМИЗДА Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини жон қулоғим билан тингладим. Айниқса, Юртбошимизнинг “…Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур”, деган сўзлари мени жуда тўлқинлантириб юборди. Давлатимиз раҳбарининг сўзларини тинглар […]

    19.12.2019

  • ҚОНУН ИТОАТКОРЛИКНИ ЁҚЛАЙДИ, АЙБГА ИҚРОРЛИК ЭСА, ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРАДИ Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа даврда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш борасида кенг кўламли янгиланишлар жорий […]

    19.12.2019

  • ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН Халқаро қонунчилик фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш кафолатининг кенг дои­расини кўзда тутади. Масалан, Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларациясининг 21-моддаси 3-бандида халқ иродаси давлат ҳокимиятининг асоси бўлиши лозимлиги белгиланган. Бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш йўли билан ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа тенг қийматли шакллар воситасида […]

    18.12.2019

  • ТОВЛАМАЧИ ТАЛАБАЛАР ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ Ҳеч кимга сир эмас, ҳаётда қинғир иш кишига фақат ташвиш келтиради. Бунга ҳаётий мисоллар кўз ўнгимизда ҳар қанча намоён бўлмасин, баъзи юртдошларимиз боши деворга тегмагунча кўзи очилмайди. Эндигина йигирма икки ёшга тўл­ган шаҳрихонлик Латифжон Сотимов ҳамда Олтиариқ туманида яшовчи Абдумухтор Валижонов Тошкентдаги институтга ўқишга киришганда ота-она ва қариндош-уруғлари нақадар хурсанд бўлишганди. Аммо улар яқинларининг ишончини […]

    17.12.2019

  • ГИЁҲВАНДЛИК — ТАНАЗЗУЛГА БОШЛОВЧИ ИЛЛАТ Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, халқимиз ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, юртдошларимиз саломатлигини асраб-авайлаш энг устувор вазифалардан бири саналади. Бу борада зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Юртимизда, авваламбор, гиёҳ­ванд­лик воситаларининг қонунга хилоф равишда айланишига қарши курашиш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Бу ҳақда тўхталганда, гиёҳвандликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган мус­таҳкам ҳуқуқий база […]

    16.12.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 2019 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Ялпи мажлис кун тартиби тасдиқлангач, сенаторлар кўриб чиқиладиган масалалар […]

    14.12.2019

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: