• ЎЗБЕКИСТОНДА СЎРОҚ ҚИЛИШ ВА ТАНИБ ОЛИШГА ДОИР ЯНГИ ҚОИДАЛАР КУЧГА КИРДИ. 25 май 2019 23 май куни ЖПКда вояга етмаган гувоҳларни ёки жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибига аниқлик киритилди, шунингдек, таниб олиш жараёнининг хавфсизлиги кафолатланди. Бу ҳақда Norma хабар берди. Жинсий эркинликка қарши (ЖКнинг 118–121-моддалари), 18 ёшга тўлмаган шахслар савдосига оид (ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди) жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек, бошқа ҳолатларда сўроқ қилиш, […]

    25.05.2019

  • МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР 25 май 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 январдаги “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги  қарорниниг 31-банди ижроси доирасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд ва Жиззах вилоят судлари судьялари иштирокида видеоконференцияалоқа режимида “Битимлар ҳамда ер низолари” бўйича минтақавий семинар ўтказилди. Минтақавий семинарда судьялар ишни кўриш […]

    25.05.2019

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ 24 май 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.  Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар […]

    24.05.2019

  • ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ ВА КАДАСТР ХИЗМАТИ ХОДИМИГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ 24 май 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суд матбуот хизмати хабар қиладиЖиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2019 йил 18 февралдаги ҳукми билан Бойсун туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мирзақул Шамсиев Жиноят кодексининг 210-моддаси 1–қисми билан, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Бойсун туман филиали “Ер тузиш ва бино иншоот” […]

    24.05.2019

  • ЖАЗОНИ ЎТАБ ЧИҚҚАН АЁЛНИНГ ПЕНСИЯ ОЛИШГА БЎЛГАН ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ 24 май 2019 Пенсионер Муҳаббат Намозова (исми шарифи ўзгартирилган) 2017 йил 31 июль куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олиниб, суднинг 2017 йил 26 сентябрдаги ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилган.  2018 йил 2 ноябрда содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб қайтади. Муҳаббат Намозова боқувчиси йўқ, ёлғиз яшайди. Фақатгина  бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро шаҳар бўлими […]

    24.05.2019

  • ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР 24 май 2019 Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра судлар томонидан халқнинг ишончини қозониш, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида очиқ мулоқотлар ўтказилаётгани жойларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда юксак самаралар бермоқда. 23 май куни Зангиота   туманида Тошкент вилоятининг суди раислари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди. “Токзор”  маҳалласида ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 3-сонли академик лицейда ўтган […]

    24.05.2019

  • ҚОНЛИКЎЛДА САЙЁР ҚАБУЛ 24 май 2019 Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Шу мақсадда Қорақалпоғистон […]

    24.05.2019

  • САЙЁР УЧРАШУВ 24 май 2019 Хоразм вилояти  Хонқа хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.Учрашувда маҳалла фуқаролари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Мазкур тадбир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлилигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди. […]

    24.05.2019

  • Маърифат соатида ОИТСга қарши кураш муаммоси тилга олинди 24 май 2019 Сирдарё вилоят иқтисодий судининг маърифат соатига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ОИТСга қарши курашиш марказидан мутахассис таклиф этилди. Тадбирда шифокор “ОИТС касалликларини келиб чиқиш сабаблари, инсон организмига таъсири ва даволаш усуллари” мавзусида маълумот берди. Таъкидландики, бу касаллик айни пайтда аср муаммосига айланган. Нотиқ ўз сўзида касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хусусида тўхталди […]

    24.05.2019

  • АДОЛАТ ТАРОЗИСИ БИР ХИЛ фақат посангини тўғри тутиш керак 23 май 2019 “XXI АSR” ижтимоий-сиёсий газетасининг сайтида мазкур нашрнинг 50 (788)-сонида эълон қилинган “Адолат тарозиси нега бир хил эмас?!” деб номланган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни 34-моддасига мувофиқ, “АДОЛАТ ТАРОЗИСИ БИР ХИЛ фақат ўлчовни тўғри олиш керак” сарлавҳали раддия эълон қилинди. “XXI АSR” ижтимоий-сиёсий газетасининг 50 (788)-сонида Хоразм вилояти Хива […]

    23.05.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ 23 май 2019 Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошевга оид оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг шу йил 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимнома маъқулланган. Отабек Тошев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 206-моддасида (ҳокимият […]

    23.05.2019

  • КОЛЛЕЖДА УЧРАШУВ 23 май 2019 Самарқанд вилояти Челак транспорт касб-ҳунар коллежида Пайариқ туманлараро иқтисодий суди ва туман жиноят суди вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Умид Эшқобилов сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди. Иқтисодий судларнинг ташкил этилиши фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада […]

    23.05.2019

  • ОЧИҚ МУЛОҚОТ 23 май 2019 Боёвут туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Қурбанов томонидан Ширин шаҳар Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди.          Сайёр қабул жараёнида суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, тадбиркорлар ҳуқуқларининг иқтисодий судларда ҳимоя қилиниши борасида берилган саволларга жавоблар, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушинтиришлар берилди.           Шунингдек, иштирокчиларга судья У.Курбанов томонидан ҳар бир шахс Конститутцияда белгиланган ўз ҳуқуқ ва […]

    23.05.2019

  • НАМУНАЛИ СУД МУҲОКАМАСИ 23 май 2019 Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судида фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодий судлари судьялари малака ҳайъатининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш юзасидан Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тайёргарлик даражаси ва малакасини ошириш мақсадида номзодлар билан ўқув семинар машғулоти ўтказилди. Ўқув семинарда “Коррупцияга қарши курашиш […]

    23.05.2019

  • СПОРТ БИЛАН ОШНО БЎЛИБ 22 май 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 11 март кунги фармойишига кўра ҳар жума судларда “Саломатлик куни” деб эълон қилинган.   Ушбу фармойиш  ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё вилоят иқтисодий судида ҳафтанинг ҳар жума куни соат 17.00дан судья ва суд ходимларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида иштирок этишлари учун барча шароит яратиб берилди. […]

    22.05.2019

  • СУД РАИСИ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБГА БОРДИ 22 май 2019 Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди раиси Шуҳрат Салимов ўзи таҳсил олган Қоракўл туманидаги 1-сонли иқтидорли болалар мактаб-интернатига борди. Суд раиси юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди. Ш.Салимов ўқувчиларни аъло […]

    22.05.2019

  • СУДЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНОЛАР 22 май 2019 Хабар берганимиздек, 2019 йил учун белгиланган манзилли Дастур асосида жойларда замонавий суд биноларини қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.   Айни кунларда Навбаҳор, Денов ва Чироқчи туманларида иш қизғин.   Навбаҳор ва Чироқчи туманларида намунавий лойиҳалар асосида туманлараро (иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар), Деновда маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар […]

    22.05.2019

  • СУДЬЯЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧРАШУВИ 22 май 2019 Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Бухоро вилояти суд раисларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида бўлиб ўтган мазкур тадбирда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Азамат Икромов, жиноят ишлари бўйича Бухоро […]

    22.05.2019

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: