ФИРИБГАР ОЗОД ҚИЛИНДИ, НЕГА?18 апрель 2019 Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида судланувчи Г. Ҳ. га тегишли бўлган жиноят иши кўриб чиқилди. Г. Ҳ. 1977 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Икки боланинг онаси. Қарши педагогика коллежида ўқитувчилик қилган. У фирибгарлик қилиш мақсадида таниши “Inginering-Stroy” МЧЖ директори Т. Л. ва жамият иш юритувчиси М. Г. га жамиятга чет эл […]
18.04.2019
ОЛИЙ СУД ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ18 апрель 2019 Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсадлардан бири судланган шахсларнинг озодликка чиққач, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиб, оиласи бағрида эмин-эркин ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган дастурларни ҳаётга тадбиқ этишдир. Олий суднинг Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан тузилган Меморандумга асосан қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган судланувчиларни […]
18.04.2019
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ЖАМОАТЧИЛИККА АХБОРОТ БЕРИШДИ18 апрель 2019 Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди мажлислар залида Тошкент шаҳар судлари томонидан 2019 йил биринчи чорак якунлари бўйича жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди. Брифингда Тошкент шаҳридаги жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлар раислари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” жамоат фонди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Брифингда […]
18.04.2019
2 НАФАР ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ 500 ДОЛЛАР ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ17 апрель 2019 Фарғонада бир фуқарога жиноят иши қўзғатиш, қаматиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пора олган 2 нафар ички ишлар ходими ушланди Ички ишлар идоралари тизимида хизмат қилиш мураккаб ва масъулиятли вазифадир. Тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда бу шарафли касб эгаларининг хизмати беқиёс. Афсуски, улар орасида ўз бурчини унутиб қўйиб, […]
17.04.2019
СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ17 апрель 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-бандида белгиланганидек, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида Бухоро вилоят судлари раислари томонидан брифинг ўтказилди. Брифингда хотин-қизлар қўмитаси раислари, ёшлар иттифоқи етакчилари, “Нуроний” жамғармаси, ўзини-ўзи бошқариш органлари, кенг […]
17.04.2019
ОЧИҚ МУЛОҚОТ: СУД РАИСЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВЛАРИ17 апрель 2019 Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ана шу мақсадда Чилонзор туман ҳокимлигида сайёр учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда туман аҳолиси, давлат ташкилотлари мутахассислари, […]
17.04.2019
ҚОНУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ17 апрель 2019 Ғиждувон туманидаги “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ биносида Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди томонидан семинар машғулоти ташкил этилди. Унда Шофиркон ва Ғиждувон туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, банк ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди вакиллари иштирок этишди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Жаҳон банки ва Халқаро […]
17.04.2019
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ БРИФИНГ ЎТКАЗДИ16 апрель 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 июлдаги Фармони 1-бандида судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган. Навоий вилоятининг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари […]
16.04.2019
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2019 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ16 апрель 2019 2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 2,3 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7 фоизга камайган. Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари иқтисодий […]
16.04.2019
ОИЛА ТИНЧ – ЮРТ ТИНЧ16 апрель 2019 Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Айни чоғда оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онгу шуурида ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради. Соғлом муҳит қарор топган оилалар юрт корига ярайдиган, […]
16.04.2019
14 КИЛОГРАММДАН ОРТИҚ ГИЁҲВАНД МОДДАСИ АНИҚЛАНДИ16 апрель 2019 Фарғонада 14 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини уйида сақлаган шахс қўлга олинди. Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни таназзулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Мамлакатимизда ҳам ушбу иллатга қарши курашиш юзасидан кескин чоралар кўрилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Фарғона вилоятида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ […]
16.04.2019
8 НАФАР ТАДБИРКОРГА ҲУҚУҚИЙ ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ15 апрель 2019 Бухоро шаҳрида иқтисодий суд вакиллари, тадбиркорлар, банк, солиқ, божхона вакиллари иштирокида семинар ўтказилди. Қизғин баҳс-мунозаларга бой ўтган тадбирда Бухоро вилояти иқтисодий суди раиси М.Саидов, Когон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Маҳмудов ва Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси С. Қўшшаев иштирокчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Семинарда 8 нафар тадбиркорга кредит, божхона ва […]
15.04.2019
“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА САЙЁР УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА15 апрель 2019 Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти ва туманлараро судлари томонидан жойларда фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларни тизимли ўрганиш, ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лоҳиҳаси доирасида аҳоли билан сайёр учрашув ва қабуллар ўтказиб келинмоқда. Худди шундай учрашувлардан бири Бухоро туман “Работак” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли умумтаълим […]
15.04.2019
НАФСИ ТУЗОҚҚА ЕТАКЛАДИ, ХАЙРИЯТКИ…15 апрель 2019 Аксарият суд ишларида “Нафсим менинг балодир, ҳар балога соладир” деган мақол ёдга тушаверади. Шунда беихтиёр, наҳотки айрим одамлар қинғир йўл билан топилган бойлик вафо қилмаслигини билишмаса, деган хаёлга борасан киши. Бу сафар ҳам шу ҳол яна такрор бўлди… Сурхондарёнинг Олтинсой туманидаги “Ипоқ” маҳалласида яшовчи М.Ш.ни бир кўрган киши иймонли, инсофли, насиҳатгўй киши, […]
15.04.2019
ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ15 апрель 2019 Ғиждувон тиббиёт коллежида Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди. Унда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Ғиждувон туманлараро Иқтисодий судидан вакиллари иштирок этишди. Ғиждувон туманлараро суд раиси Ш.Салимов ўз маърузасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини […]
15.04.2019
САЙЁР ҚАБУЛЛАР: МУРОЖААТЛАР ҲАЛ ЭТИЛАЁТГАНИДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН15 апрель 2019 Аввал хабар берганимиздек, Олий суд раҳбариятининг жойларда аҳоли билан сайёр қабуллари давом этмоқда. Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва ишчи гуруҳ аъзолари 13-14 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, Шеробод ва Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилди. Шеробод туманидаги сайёр қабулда 63 та, Деновда 153 та, Термиз шаҳрида 66 […]
15.04.2019
ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ДЕЯТЕЛЬНОСТИ АДМИНИСТРАТИВНЫХ СУДОВ В I КВАРТАЛЕ 2019 ГОДА15 апреля 2019 Административные суды, образованные в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан «О мерах по коренному совершенствованию структуры и повышению эффективности деятельности судебной системы Республики Узбекистан» от 21 февраля 2017 года и начавшие свою деятельность с 1 июня 2017 года, осуществляют эффективную деятельность по отправлению правосудия, защите охраняемых законом интересов граждан, обеспечению социальной справедливости […]
15.04.2019
МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ 2019 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ15 апрель 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини бошлаган маъмурий судлар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда. […]
Фикр қолдириш