ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

06 май 2019

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар сабаб судлар фаолиятини  моддий-молиявий таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

mas1.png

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлда қабул қилинган Фармони алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг асосий талабларидан бири суд органлари нуфузини куйчайтириш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва суд иш юритуви самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

mas2.png

Маълумки, “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасида ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига кўра, судларни транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

 

mas3.png

Куни кеча пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманларида фаолият кўрсатувчи маъмурий ва  иқтисодий судлар раисларига янги автомашиналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд раиси К.Камилов,  Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори Б.Тешабоев ва бошқалар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Президентимиз раҳномолигида суд-ҳуқуқ соҳасига қаратилаётган эътибор, судларни моддий-техник таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Судьяларнинг  мустақиллиги ва аҳоли билан мунтазам мулоқотини таъминлашда бу автомашиналарнинг ўрни катта бўлади.

Тадбирда Олий суд раиси К.Камилов Тошкент шаҳар маъмурий ва Тошкент вилоят маъмурий судларига “Ласетти” русумли автомашина, туман маъмурий ва иқтисодий судларига “Нексия” русумли автомашиналар калитларини тантанали топширди.   

mas4.png

– Судьялар номидан Президентимизга, Олий суд раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, – дейди Ўрта чирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Аннаева, – Қасамёдимизга содиқ бўлган ҳолда бизга билдирилган ишончни оқлашга, сайёр судлар орқали  одил судловни таъминлаш, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берамиз.

Тадбирда Тошкент вилояти ва туман судларига 18 та, Тошкент шаҳри ва туманлари судларига 8 та автомашина топширилди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: