ҚОНЛИКЎЛДА САЙЁР ҚАБУЛ

24 май 2019

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси судлари раҳбарияти ва судьялари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 22 май куни Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси Г.Базарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси А.Адилов ҳамда туман суди раислари томонидан Қонликўл туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган “Жайхун” МФЙда очиқ сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий судларга оид мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатлар назоратга олинди.

 

 Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: