• ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ XVII ЙИҒИЛИШИ 2022 йил 18 август куни Олий суд раиси Б. Исламов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси раислигида ўтказилган ўн еттинчи йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, йиғилишда Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси […]

    18.08.2022

  • БОШ МАҚСАД — ИНСОН ҚАДРИ Адолат — давлатнинг мустаҳкам пойдевори ва устуни. Шу маънода, юртимизда судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарасини Фарғона вилоя­ти судлари фаолиятида ҳам яқ­қол кў­риш мумкин. Айниқса, дастлабки терговда қилмиши но­тўғри малакаланган ёки муқаддам ноҳақ айбланган шахс­ларнинг оқланаётгани давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган инсонпарварлик сиё­сати ҳамда «Инсон […]

    17.08.2022

  • СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯЛАНИШ КАФОЛАТЛАРИ Амалдаги Жиноят-процессуал кодексига апелляция тартибида иш юритиш институтининг киритилгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига хизмат қилмоқда. Шу билан бир қаторда апелляция инстанцияси қуйи судлар томонидан йўл қўйилган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли эканини текшириш, процессуал қонунчилик талабларига қай даражада риоя этилганини таҳлил қилишга имконият яратмоқда. Бундан ташқари апелляция инстанцияси […]

    16.08.2022

  • МАЪМУРИЙ СУД: БОШ МАҚСАД — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ Қонун аслида адолат тантанаси тимсолида намоён бўлади, одамлар ҳам уни шу маънода англашади. Чиндан ҳам, шундай. Адолат намунаси суд жараёнида айниқса, янада яққол намоён бўлмоғи даркор. Эндиликда ушбу талабнинг амалдаги ифодаси шу тизим ходимлари фаолиятининг мезонига айланди десак, хато бўлмайди. Айтиш керакки, Хоразм вилояти маъмурий судида йилнинг ўтган даврида оммавий-ҳу­қу­қий муносабатларга оид 609 та маъмурий […]

    15.08.2022

  • ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга суд-ҳуқуқ со­ҳасида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Масалан, судга шикоят қилиш муддатининг қисқалиги аксарият ҳолатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъект­лари­нинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш имконини бермайди. Аниқроқ айтганда, […]

    12.08.2022

  • БАРҲАМ ТОПГАН МУАММО Кўча-кўйда юрганимизда махсус конструкциялар, тахталавҳа, экран, бино ва иншоотлар сиртида, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянч устунларида жойлаштирилган рекламаларга кўзимиз тушади. Бу қонунтили билан айтганда, «ташқи реклама» деб аталади. Албатта, ташқи реклама объектини ўрнатиш ва жойлаштиришнинг ҳам ўзига хос тартиб-қоидаси бор. Қизиқ томони шундаки, ҳамма ташқи рекламанинг қонун-қоидасига бирдек амал қилмайди. Фарғона шаҳрида олтита ана шундай […]

    11.08.2022

  • “МУҲАББАТ” ФОЖИАСИ Ёшликка таъриф берилганида, аввало, муҳаббатга, гўзал ҳис-туйғуларга эътибор қаратилади, йигит-қизларнинг кечинмалари таърифланади. Зеро, севиш одамнинг одамга фақат эзгулик тилаши ва яхшилик қилишидир. Лекин бугунги қаҳрамонларимизнинг севгисини ушбу таърифлар билан изоҳлаб бўлмайди, аксинча фақат “беҳаё” ибораси билан таъриф бериш мумкин. Ўшанда эндигина 15 ёшда бўлган Зарнигор Холдорова (исм-фамилияси ўзгартирилган) истараси иссиқ, тили ширин, бир қарашда ўзига […]

    10.08.2022

  • ҲАЛОЛЛИКДА ҲИКМАТ КЎП, НОПОКЛИК ЭСА ҲЕЧ ҚАЧОН ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ Халқимиз ҳалолликда ҳикмат кўп, деб бежизга айтмаган. Чунки ҳалол йўл билан топилган ризқ одамга юқади, ўзига ҳам, рўзғорига ҳам барака келтиради. Нопок ишга қўл уриш эса, ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Ўз қадрини билган, эртанги куни, оиласи ва фарзандларининг келажагини ўй­­лаган киши борига қаноат қилиб яшайди. Тўғрилик ва ҳалолликни умр мазмуни деб билади, эгри йўлга ҳеч […]

    09.08.2022

  • ОТА ҚАРАМОҒИДАГИ ФАРЗАНДЛАРНИНГ ЯШАШ ЖОЙИ СУД ҚАРОРИ БИЛАН БЕЛГИЛАНДИ Фарзанд — авлодлар давомчиси, инсон ҳаётининг мазмунидир. Қолаверса, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган, ота-онани бир-бирига боғлаб турувчи ришта ҳам фарзанддир. Аммо баъзида эр-хотин ўртасидаги муносабатларга шу даражада дарз етадики, ҳатто фарзандлар ҳам, уларнинг кўз ёшлари ҳам оилани сақлаб қололмайди. Учтепа туманида яшовчи Музаффар Қўчқоров ва Дилобар Қўчқорова оиласи ҳам ана шундай парокандаликка юз тутди. Шуни алоҳида таъкидлаш […]

    08.08.2022

  • ОМОНАТГА ХИЁНАТ ЁХУД МОЛ-МУЛК МОЖАРОСИ ОҚИБАТИ Бу ёруғ дунёда одамларни бир-бири билан боғлаб турадиган ришталар жуда кўп. Улардан бири қон-қардошликдир. Бир оилада униб-ўсган ака-ука, опа-сингиллар бутун ҳаёт давомида бир-бирига ёрдам бериши, қўллаб-қувватлаши айни ҳақиқат. Бироқ ора-сирада бўлса-да, бу ҳаёт ҳақиқатига қарши борадиганлар ҳам учраб туради. Бундайларни қандай қисмат кутишини қуйидаги воқеа тафсилотидан билиб олиш мумкин. Тақдир тақозоси билан боғотлик Кенжабой Мамиевнинг […]

    05.08.2022

  • МИСИ ЧИҚҚАН ҚИНҒИРЛИК ЁХУД ФОШ ЭТИЛГАН ҚЎШАЛОҚ ЖИНОЯТ Болалигимизда ота-онамиз кўчадан пул ёки шунга ўхшаш қимматбаҳо буюм топиб олганда, аввало эгасини сўраб-суриштириш лозимлигини уқтиришган. Аксинча, топилмани индамай чўнтакка солиб кетиш гуноҳ эканини тушунтиришган. Қўқон шаҳрида яшовчи Мирфозил Тошмирзаев (исм-шариф ўзгартирилган) 2021 йил кў­чадан 2 та 50 АҚШ доллари ку­пюрасини топиб олгач, бундай йўл тутмади. Аксинча, у пулни шо­ша-пиша чўн­тагига со­­­­либ яшириб қўй­ди. Шу […]

    04.08.2022

  • ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ — CУД ҲИМОЯСИДА Cўнгги йилларда мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга жорий этилмоқда. Зеро, давлатнинг иқтисодий қудрати, аҳоли фаровонлиги тадбиркорлик соҳаси ривожига бевосита боғлиқдир. Шу маънода ушбу субъектларнинг эркин фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишда одил судлов фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади. Қуйидаги мисоллар ана шу […]

    03.08.2022

  • САРОБГА АЛДАНГАНЛАР Андижон шаҳрида яшовчи Элдор Нўъмонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳозир 40 ёшда, тўрт нафар фарзанднинг отаси. Аммо айни пайтда фарзандларининг боши эгик, ичларига чироқ ёқса, ёришмайди. Нега деганда, ота бўлмиш содир этган фирибгарлиги учун жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг 2020 йил 22 июндаги ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, 6 […]

    02.08.2022

  • КЕЛИНГА НИСБАТАН НОҲАҚЛИК СУД ТАРТИБИДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ Ҳеч кимга сир эмаски, оилавий ажралиш, фарзандларнинг ота ё она меҳридан мосуво бўлиши ҳар бир жамият учун ўта оғриқли ҳолат ҳисобланади. Аслида никоҳдан ажралишдан ҳар икки томон бирдек жабр кўради. Бундан ташқари икки ўртада уй-жой билан боғлиқ низолар ҳам келиб чиқади. Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги қонунчиликда турар жой эгаси ва собиқ оила аъзолари ўртасида […]

    01.08.2022

  • РАД ЭТИЛГАН ИШ СТАЖИ СУД ҚАРОРИГА БИНОАН ИНОБАТГА ОЛИНДИ Бу ҳаётда ҳар бир киши кексалик нафақасини олиб, набиралар қуршовида умргузаронлик қилишни истайди. Ховослик Абдулҳошим Жуманов ҳам 2016 йил май ойида кексалик нафақасига чиққанди. Унга 26 йилу 11 ойлик меҳнат стажи асосида ёшга доир пенсия тайинланди. Аммо Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ховос туман бў­ли­ми томонидан унинг 2014 йил 1 март­дан 2016 йил 1 март­га қадар […]

    29.07.2022

  • НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ҲАМКОРЛАР СУД ЖАРАЁНИДА ОҚЛАНДИ Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси амалда яққол намоён бўлмоқда. Бунинг натижасини судлар томонидан чиқарилаётган оқлов ажримлари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Шу ўринда фикримизнинг исботи тариқасида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўрилган бир жиноят ишига эътибор қаратамиз. Пойтахтимиздаги «Кўчмас мулк хизматларини кўрсатиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Равшан […]

    28.07.2022

  • ОТА ҚАРАМОҒИДАГИ БОЛА СУД ҚАРОРИ БИЛАН ОНАСИ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ Кундалик ҳаётимизда ака-ука ва опа-сингилларга нисбатан “жигарлар” деган сўз ишлатилади. Бу туғишган инсонларнинг нақадар бир-бирига яқин эканлигига ишорадир. Аслида ҳам шундай. Битта ота-онадан дунёга келган фарзандлар худди эт билан тирноқдек гап. Айниқса, жигарлар болалигида бир-бирига жуда яқин бўлади. Юриш-туриши, ўйнаши, овқатланиши, хуллас, эрта-ю кеч бирга бўлади улар. Ана энди ақлини таниганидан буён битта оилада яшаб […]

    27.07.2022

  • ОДИЛЛИК ВА ИНСОНПАРВАРЛИК ҚОНУНЧИЛИК ВА СУД ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИДИР Баъзан киши билиб-билмай хато қилади. Ҳатто оқибатни ўйламай жиноятга қўл уради. Жиноят содир этгач, ўзини муқаррар жазо кутаётганидан қаттиқ ташвишга тушади, ҳаловатини йўқотади. Унинг кўнгил хуфтонлиги оила аъзолари ва яқинларига ҳам кўчади. Яқинда А. Мамарасулов (исм-шарифлар ўзгартирилди) айни шундай ҳолатни бошдан кечирди. Умарали Қудратов 2015 йилда «Гул­обод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган коллежга ўқишга қабул қилинганди. […]

    26.07.2022

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: