• ҚОНУНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ СУДЛАНУВЧИНИНГ ОҚЛАНИШИГА АСОС БЎЛДИ Мана салкам беш йилдирки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида тарихий ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Бу жараёнда амалдаги қонунларни дунё стандартларига уйғун тарзда такомиллаштириш, муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, амалдаги жи­ноят­ қонунчилигига киритилаётган муҳим ўз­гартиш ва қўшимчалар кўплаб судланувчилар тақдирига кескин ўзгариш ясамоқда. Аниқроқ айтганда, қо­нун­чиликка киритилган […]

    26.07.2021

  • УНДИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ: СУД ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, меҳнат шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш, интизомий жазоларнинг тўғри қўлланилиши, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишдан бўшатиш ва бошқа турдаги қонуний талабларга риоя этилмагани оқибатида меҳнат низолари юзага келади. Амалдаги қонунчиликка кў­ра, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда у билан иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши лозим. Хусусан, Меҳнат кодексининг […]

    23.07.2021

  • КОРРУПЦИЯГА БЕРИЛГАН ЗАРБА ФУҚАРОНИНГ ФАОЛ ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ ЮЗАГА КЕЛДИ Маълумки, коррупция иллати ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига путур етказади, халқнинг асрлар давомида шаклланган маънавиятини емириб, миллий қадриятларни паймол этади, жамиятда ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эришилаётган ютуқлар, қўл­га киритилаётган марралар адолат устуворлиги барқарор бўлгандагина юз кўрсатади. Давлатимиз раҳбарининг «Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбу­зарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўй­маслик, жиноятга жазо, […]

    19.07.2021

  • ТАДБИРКОРЛИК ИМТИЁЗИ МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲИМ ЎРИНГА ЭГА Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, улар эркин фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, экспорт ва импорт қилувчи тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш мақсадида бир қатор қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ҳақда фикр юритганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида […]

    17.07.2021

  • САМАРАЛИ КЕЛИШУВ УСУЛИ – СУД МЕДИАЦИЯСИ АФЗАЛЛИКЛАРИ 2018 йил 1 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги Иқтисодий процессуал кодекс суд ишларини қулай ва содда усулда, вақт ҳамда маблағ тежамкорлиги асосида ҳал қилишнинг янги ва мақбул босқичини бошлаб берди. Аниқроқ айтганда, кодекснинг 107-моддаси биринчи қисми 5-1, 5-2 ҳамда 5-3-бандлари иқтисодий низолар юзасидан ҳавола этилган суд ишларини маълум шарт ва келишувларга мувофиқ кўрмасдан қолдириш тартибини […]

    16.07.2021

  • ЭСДА ҚОЛАДИГАН АЖРИМ: УШБУ ҲУЖЖАТ БИЛАН 3 НАФАР СУДЛАНУВЧИ ОҚЛАНДИ, 1 НАФАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан судларда ҳар бир иш бўйича қонуний ва асосли қарор қабул қилиш, шу орқали адолатни юзага чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада муқаддам ноҳақ судланган шахслар оқланиб, бузилган ҳуқуқи тикланмоқда. Бу уларнинг оиласи, элу юрт, қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар олдида юзи ёруғ бўлишига сабаб бўлмоқда. Модомики, гап оқлов ҳукмлари хусусида борар экан, бунда […]

    15.07.2021

  • ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК Поп туманида яшовчи қирқ тўрт ёшли Ихтиёр Ёрматов (исм-шарифлари ўзгартирилган) нинг ҳаёт йўлига назар таш­ласангиз, у жуда «сермазмун» эканига иқрор бўласиз. Чунки Ихтиёр сўнгги 20 йил мобайнида босқинчилик, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш ва тўрт марта фирибгарлик жиноятини содир этгани учун судланган. И. Ёрматов тўр­тинчи марта […]

    14.07.2021

  • КЎЗИ ОЧИЛМАГАН ЖИНОЯТЧИ БЕШИНЧИ МАРОТАБА СУДНИНГ ҚОРА КУРСИСИГА ЎТИРДИ Маълумки, амалдаги Жиноят кодексининг Х-боби «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш» дея номланиб, у 164-169-моддаларни ўз ичига олади. Биз ушбу бобни бежизга тилга олаётганимиз йўқ. Чунки ҳаётда айни шу бобда қайд этилган босқинчилик (164-модда), товламачилик (165-модда), талончилик (166-модда), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (167-модда), фирибгарлик (168-модда) ва ўғирлик (169-модда) каби жиноий қилмишларга қўл урадиган кимсалар […]

    13.07.2021

  • ИЧКИЛИК КАСРИ ИККИ ОИЛАГА КУЛФАТ КЕЛТИРДИ Узоқ қишлоқдаги қариндошининг уйига ҳашарга борган Зокир (исм-шарифлар ўзгартирилди) иш якунида автомашина бошқариб келганини унутиб, ҳурмачаси тўлгунча спиртли ичимлик истеъмол қилди. Кейин маст ҳолатда уйига қайтаркан, йўлда йў­ловчи сифатида қўл кўтарган Мунирани автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтқазиб олди. Мунира Зокирнинг маст эканлигини билгач, Китоб шаҳри маркази яқинида тушиб қолмоқчи эканини айтади. Бироқ Зокир автомашинани тўхтатмайди. Маст […]

    12.07.2021

  • ҲАҚИҚАТНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ «Адолат қарор топди, мен оқландим, — дейди хоразмлик Б. Бекчонов — Бунинг учун ушбу эзгу ва савоб ишлар ташаббускори бўлган Президентимизга миннатдорчилик билдираман». 2019 йил Хоразм вилояти «Ҳудудгаз-Хоразм» масъулияти чекланган жамия­ти бош директори Баҳодир Бекчоновнинг ҳаётида оғир из қолдирди. 28 ноябрь куни у ишдан бўшатилди. Аммо буниси ҳали ҳолва экан. Ўша йилнинг 2 декабрь куни […]

    09.07.2021

  • КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА ИШНИ КЎРИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ Шу йил 27 апрелда «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг қабул қилингани мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг янги сифат босқичини бошлаб берди. Янги қонунда бир қатор принципиал янгиликлар ўз ифодасини топган бўлиб, улар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ўта муҳим ўрин тутади. Хусусан, янги қонуннинг 28-моддасида Конституциявий судда иш кўриш асослари бел­ги­ланган. […]

    08.07.2021

  • САЙЛОВ ЖАРАЁНИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ БЕЛГИ ВА АСОСЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ? Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жамият сиёсий ҳаётида муҳим ўзгаришларни бошлаб берди. Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш доирасидаги бир қатор муҳим ўзгаришлар ичида Сайлов кодекси қабул қилингани алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ҳар қандай демократик давлатда кузатилганидек, сайловолди ташвиқоти ва сайловгача бўлган бошқа жараёнлар, шунингдек, сайлов натижаларига нисбатан муайян эътирозлар юзага келиши табиий жараён ҳисобланади. Бундай […]

    07.07.2021

  • СЎНГГИ «ПАРВОЗ» Ўтган йилнинг 21 октябрь куни Оққўрғон туманининг «Хонобод» маҳалласида яшовчи Шавкат Рисқулов тоби қочиб қолган келини ва неварасини «Маданият» қишлоқ врачлик пунктига олиб келди. Келини фарзандини етаклаб, шифокор ҳузурига кириб кетгач, у машинада қолди. Ўша пайтда уларни шу атрофда ўралашиб юрган, муқаддам ўғирлик, фирибгарлик ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларини содир этган Рустам Давлатов […]

    06.07.2021

  • КУЛФАТ КЕЛТИРГАН ҒАЗАБ Оксана (исм-шарифлар ўзгартирилди) зарур бир юмуш билан кўчага чиққан пайт қизи ташвишли овозда қўнғироқ қилиб, уйга тез етиб келишни айтди. Бирон кор-ҳол рўй берганини сезган Оксана шоша-пиша изига қайтди. Остонада уни Жиззахда яшовчи холаваччаси Юлиянинг эри Шариф кутиб олди. — Тинчликми? Юлия қани, нега ёлғиз келдингиз? — сўради Оксана. Бу саволни эшитгач, Шарифнинг ранг-рўйи ўзгариб, […]

    05.07.2021

  • ЙЎЛТЎСАР ТОВЛАМАЧИЛАР ҚИЛМИШИ УЛАРНИНГ АФСУС-НАДОМАТИГА САБАБ БЎЛДИ Мутахассислиги бўйича бўш иш ўрни борлиги сабабли Алишерни (исм-шарифлар ўзгартирилди) Нуробод шаҳрига ишга юборишганди. У икки ойдан буён ижара уйида яшагани боис иш жойи ва қўни-қўшнилардан бошқаларни таниб улгурмаганди. Бу воқеа ўтган йилнинг 19 август ку­ни кутилмаганда рўй берди. Кечки со­ат йигирма иккилардан сўнг Алишер эрталабки нонуштага бирон-бир егулик харид қилиш учун кўчага чиқади. Озиқ-овқат […]

    02.07.2021

  • НАФСИГА АЛДАНГАНЛАР Маълумки, амалдаги қонунларимизда нафақат пора олиш, балки пора бериш ёки пора беришга далолат қилиш, пора олди-бердисида воситачилик қилиш учун ҳам тегишли жавобгарлик белгиланганини айрим ҳамюртларимиз унутиб қўйишмоқда. Ҳатто бундай хатти-ҳаракатлар фирибгарликка ҳам айланаётгани бор гап. Қўштепа туманида яшовчи Мухторжон Мирзалиев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) кўпдан буён ишсиз юрганди. Шу сабабли ўтган йил ноябрь ойининг бошларида таниши […]

    01.07.2021

  • ҚАБОҲАТ ГИРДОБИ Қўшкўпирлик Нуриддин Матёқубов 40 йиллик умрининг аксарият даврини зулмат домида ўтказди. Аниқроқ айтганда, талончилик жинояти учун у 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганида ҳали 22 ёшга ҳам тўлмаганди. Жиноий кирдикорни қасддан содир этганлар учун бундан бошқа чора йўқ. Аммо халқимизнинг кўп минг йиллик қадриятлари қонунларимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топгани тўғри йўлдан адашганларга […]

    30.06.2021

  • СУД ТЎҒРИ ЙЎЛДАН ТОЙГАНЛАРГА АЙБИНИ ҲАЛОЛ МЕҲНАТИ БИЛАН ОҚЛАШ ИМКОНИНИ БЕРДИ Одамнинг ҳаёти ҳеч қачон бир текис кечмайди. Агар шундай бўлмаганида, шовотлик Диёрбек Олламов ва Ихлосбек Фарҳодов (исм-шарифлар ўзгартирилди) ақлини қинғирликка эмас, балки эзгуликка сарфлаган бўларди. Аммо уларнинг кўнглидаги ғараз ният бунга тўсқинлик қилди. Ҳали гўдаклидаёқ оғир дардга чалиниб, биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган Диёрбек худбинлик гирдобига тушди. Бунинг устига у чоҳга якка ўзимас, яқин дўсти […]

    29.06.2021

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: