• ТЕРГОВЧИЛАР АЙБДОР ҚИЛГАН ФУҚАРОНИ СУД ОҚЛАБ БЕРДИ Марғилонда бўлиб ўтган судда фуқарога жазо тайинлашни сўраган масъулияти чекланган жамияти ходимининг ўзи айбдор бўлиб чиқди ҳамда 10 миллион сўм маънавий зарар тўлайдиган бўлди. Шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшаётган янги уй-жойларнинг қурилаётгани ва узоқ муддатга кредитга берилаётгани аҳолига катта қулайлик яратмоқда. Замонавий ва шинам уйларда яшаётганларнинг қувончи чексиз. Бироқ ҳамма ерда ҳам шундаймикан? Узоқ […]

    12.11.2019

  • МЕҲРСИЗ ОИЛАДАН БАХТ ҚОЧАДИ Ҳаётда турмушга чиққан қизнинг тинч ва аҳил-иноқ яшаши, халқимиз ибораси билан айтганда, борган жойида тошдек қотиши ота-она ҳамда оиланинг ёши улуғлари учун чинакам бахтдир. Аксинча, эр-хотин ёки қайнона-келиннинг ўзаро келишмовчилиги туфайли ҳар икки оиладан ҳаловат ариб, қуда-андалар ўртасидаги қариндошлик ришталарига дарз кетади. Наманган шаҳрида яшовчи Нозимжон Жумаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва Дилноза Эрматованинг турмуши ҳам рисоладагидек […]

    11.11.2019

  • НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ТАДБИРКОР СУДНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ БОСҚИЧИДА ОҚЛАНДИ Маълумки, Президентимиз томонидан судлар олдига қўйилган адолатни қарор топтириш, ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариш каби вазифалар амалга қатъий жорий этилаётгани ўз самарасини бермоқда. Судлар томонидан асоссиз айбланган шахсларнинг оқланаётгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Жиноят ишлари бўйича Фар­ғона вилоят суди апелляция инстанциясида Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор М. Асқаров […]

    08.11.2019

  • «ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА, ҚЎЙМАС», ДЕГАНИ ШУМИКАН? 2019 йил октябрь ойининг 2 куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Орзиқул Валиев ва Фарҳод Насимов (исм-шарфлар ўзгартирилган) ларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Орзиқул Валиев Ўзбекистон Республикаси фукароси, маълумоти олий, оилали (1 нафар вояга етмаган фарзанди бор), муқаддам судланган. Айни пайтда яна бир бор Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси […]

    08.11.2019

  • ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ХУШМУОМАЛАЛИК, ЎЗАРО ИЗЗАТ-ҲУРМАТГА БОҒЛИҚ Жамиятимизда одамларнинг бахтли яшаши, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида жуда катта ва кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган асосий масала жамиятимизда хотин-қизларнинг […]

    07.11.2019

  • ФАРҒОНАДА ЎҚИТУВЧИ 25 ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ, ПРОКУРОР ЭСА УНДАН КЕЧИРИМ СЎРАДИ Фарғонада бўҳтон қурбони бўлиб, суд ҳукми билан оқланган ўқитувчидан прокурор 25 йил аввалги хатолик учун узр сўради. Адолат барибир қарор топади. Чунки мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлида жиддий саъй-ҳаракатлар киришилди. Айниқса, кейинги пайтда судларда ҳам оқлов ҳукмлари сони кескин ошди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация судлов ҳайъати […]

    07.11.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИНИНГ МАТБУОТ КОТИБИ ТАЙИНЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Абидов Азиз Агзамович Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади. Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди. А. Абидов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 […]

    06.11.2019

  • ОИЛАНИ АСРАШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛ Тошкент вилояти Қибрай туманида оилавий муносабатлар ва мол-мулк сабаб ўзаро низолашган оилаларни яраштиришга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотчи идора масъуллари, ФҲДЁ ходимлари, имом-хатиблар, мулк низоси ёки эр-хотин муносабати бузилиши сабаб оиласида […]

    06.11.2019

  • ОНАЛИК ҲУҚУҚИ — ИНСОНИЙЛИКНИНГ БОШ МЕЗОНИ Оилада фарзанд дунёга келса, бу — ота-она учун катта бахт. Шу билан бир қаторда, боланинг ўсиб-улғайиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш улкан масъулият ҳамдир. Айни чоғда, ёшлар тар­бия­си жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор ва­зифа ҳисобланади. Бугунги кунда бу йўналишда амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар айнан келажагимиз эгалари — фарзандларимизнинг эртанги куни порлоқ бўлишини таъминлашга қаратилгани […]

    05.11.2019

  • АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ Бугунги кунда судлар Президентимиз ният қилганидек, адолат қўрғонига айланиб бораётгани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалда ишончли таъминлаётганига бошимга тушган бир низоли иш мисолида гувоҳ бўлдим. Гап шундаки, мен 2016 йил 24 майда Фарғона шаҳар, Озодлик кўчасида жойлашган 1 «В» уйнинг 10 хонадонини Г. Ибрагимовадан нотариал тартибда сотиб олгандим. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Нега […]

    04.11.2019

  • «ЁШУЛЛИ»НИНГ «ТЕШИК» ЧЎНТАГИ Бу ҳаётда ҳалоллик, ростгўйлик ва камтарликни умрининг мезони деб билган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Бунинг акси, яъни нафс қутқусига учиб, турли хил қилмишларга қўл уриш охир-оқибат кишини бадном қилади. Бунга ҳаётдан кўп мисоллар келтириш мумкин. Мисол учун пора аталмиш иллат хоразмлик «ёшулли»лардан бири — Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Бозорбоевнинг ўпқон очган […]

    01.11.2019

  • СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР УЧРАШУВЛАР Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз, Шеробод, Узун ҳамда Денов туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Вилоятда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъект­лари вакиллари ушбу учрашувларда иштирок этди. Учрашувларда Олий суд судьяси Б. Сайфуллаев мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, […]

    31.10.2019

  • МУРОСАЮ МАДОРА – ИЖОБИЙ ЧОРА Маълумки, халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари амалдаги қонунчилигимизда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳаёти, соғлиғи, мулки-бойлиги — бебаҳо неъмат, ҳақ-ҳуқуқлари мўътабар ва дахлсиз қадрият саналади. Тааассуфки, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи Сардор Саъдуллаев қонунларимизда ўз аксини топган мазкур тартиб-тамойил­лар­ни билса-да, уни очиқчасига топташ йўлига ўтди, бу борадаги бурч ва мажбуриятини унутди. У […]

    30.10.2019

  • ЎН ЕТТИ ЙИЛ КУТИЛГАН ОҚЛОВ Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири — инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашдан иборатдир. Бунда, айниқса, асоссиз жиноий таъқиб ва шахсий ҳаётга аралашишдан ҳимоя­ланиш, шахсий дахлсизлик ҳамда адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқларни самарали муҳофаза этиш доимий эътиборда турибди. Зеро, ҳар қандай демократик давлатда суд тизими инсон ҳуқуқлари ҳи­моясига қаратилган механизмнинг […]

    29.10.2019

  • ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ — СУД ҲИМОЯСИДА Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан фаол инвестиция сиёсатига боғлиқ. Шу асосда давлатимизнинг рақобатбардошлиги, энг асосийси, аҳоли фаровонлиги тубдан ошади. Юртимизда янги корхона ва тармоқлар, иш ўринлари яратилиши кўпаяди. Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги долзарб талаблари ва миллий конунчиликда белгиланган нормаларни аниқ ва бир хилда қўллаш давр талабидир. Бу ўз навбатида, иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари, […]

    28.10.2019

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.  Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза […]

    25.10.2019

  • “БИЗНЕС ЮРИТИШ–2020” ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИНИНГ “ШАРТНОМАЛАР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ” ИНДИКАТОРИДА ЎЗБЕКИСТОН НУФУЗИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ Мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш мақсадида тизимли равишда ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг самараси натижасида “Бизнес юритиш 2020” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига, яъни 190 […]

    24.10.2019

  • ЧАЛКАШ ҚАРОРГА ОХИР-ОҚИБАТ СУД ЖИДДИЙ ЎЗГАРТИШ КИРИТДИ Урганч туман ҳокимлигининг Шермуҳаммад Раҳмоновга тикувчилик ательеси ва қурилиш моллари дўконини барпо этиш учун туманнинг Чаккашоликор қишлоғи ҳудудидан 0,12 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер майдонини ажратиб бериш бўйича 2018 йил 23 июлдаги 2160 қ-сонли қарори тадбиркорни ўзи кутган самара ва натижаларга эмас, аксинча, боши берк кўчаларга элтди, ишнинг тўсиғи ва тушовига айланди. Ҳоким қарорига […]

    24.10.2019

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: