“СУДГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗИМ ЙЎҚ”

“Kun.uz” сайтида эълон қилинган (2019 йил 5 август) “Қўшкўпир туман ҳокимлиги судда ютқазди. Фермер ўзига нисбатан босимлар бўлмоқда” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди.

Мақолада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фермер Расул Худайбергановга “сунъий босим ўтказиб, судма-суд югуртиргани” баён қилинган.


Маълум бўлишича, Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов фермернинг пахта экилган далаларини қониқарсиз баҳолаб, у билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритган.

Шовот туманлараро иқтисодий суди ушбу ишни кўриб чиқиб,  (2019 йил 1 июлдаги ажрим) даъвогар низони судгача  ҳал этиш (талабнома юбориш)  тартибига риоя қилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 5-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолддирилган.

Шу кунгача судга мазкур суд ажрими устидан апелляция ёки кассация шикояти келиб тушмаган.


“Ибрагим балиқчи” фермер хўжалиги иш юритувчиси Қ.Худайберганов  Олий судга хат йўллаб, суд томонидан одилона қарор қабул қилинганлиги ва мазкур иш бўйича судга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган.

Олий суд Матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: