ИЛҲОМ НАСРУЛЛАЕВНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД
2020 йил 7 январда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро И. Насруллаевнинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=si83mHThldU&feature=youtu) юзасидан маълумот

2016 йил 25 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “б” банди ва 233-моддаси билан айбланган Илҳом Насруллаев (1974 йилда Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган) нинг ҳаракатларидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “б” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича айбловлар чиқарилган.
И. Насруллаевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларидан 192-11-моддаси 2-қисми “а” бандига, 209-моддаси 2-қисми “а” бандидан 228-моддаси 1-қисми ва 3-қисмига қайта квалификация қилинган.
Судланувчи И. Насруллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-модда 1-қисми ва 3-қисми, 233-моддаси билан юритилган жиноят иши, Жиноят кодексининг 64-моддасига асосан айблилик масаласи ҳал этилмасдан, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги боис тугатил