СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ РАИСИ БИЛАН МУЛОҚОТ
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суратларда амалга оширилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.
Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, Судьялар одоб-аҳлоқ кодексининг қабул қилиниши фикримизнинг далилидир.
![](https://sud.webmaster.uz/uploads/2019/06/010101.png)
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари, уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари, судьяликка захирага олинган номзодлар билан учрашув ўтказди.
Судьялар олий кенгаши раиси У.Мингбоев мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, судьяларга берилаётган имтиёз ҳамда қулайликлар, судьялик маъсулияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
![](https://sud.webmaster.uz/uploads/2019/06/020202.png)
Шунингдек, “Судлар тўғрисида”ги қонунда судьянинг қасамёди бежиз киритилмаганлиги, ҳар бир судья шу қасамёдига содиқ бўлиши, ишдаги ҳар бир ҳолатда судья қасамёдини унутмаслиги, “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси” талабларига риоя қилиши шартлигини эслатиб ўтди.
Тадбирда Суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш жамоатчилик маркази Қашқадарё вилоят бўлими аъзоси Р.Бекназаров, ота-оналардан вакил сифатида Р.Бўриев сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар фақат инсон ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилишдан иборат эканлигини таъкидлашди.
Жўшқин Юлдашев,
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё
вилоят суди, судья катта ёрдамчиси
Фикр қолдириш