СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
2022 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 077 нафар шахсга нисбатан 29 783 та жиноят иши кўриб чиқилди.
468 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 28 736 нафарни ташкил этиб, шундан 8 929 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 19 070 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 737 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 25 564 нафари эркак, 5 945 нафари аёл, 11 695 нафари ёшлар (шу жумладан 971 нафари вояга етмаган) ва 854 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
4 263 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 12 184 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 595 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 707 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
310 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар, фирибгарлик, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, безорилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, кучли таъсир қилувч