СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан биринчи инстанцияда 84 237 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 7,4 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Наманган, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 38 151 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 2 139 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 1,4 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 23 742 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 2,1 трлн. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, корхоналарнинг банкротлигига оид ишлар ҳамда маҳсулот етказиб бериш, кредит, контрактация, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этди.

Апелляция тартибида 2 809 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 477 та қарор бекор қилиниб, 271 та суд қарори ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 670 та иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 208 та қарор бекор қилиниб, 30 та суд қарори ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 29 та иқтисодий иш такроран кўриб чиқилди. 25 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: