СУД ҲУЖЖАТИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРГАН ФУҚАРО ФОШ ЭТИЛДИ
Бугун ахборот технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келди. Афсуски, барча ҳам ундан эзгу мақсад йўлида фойдаланмаётгани ҳам бор гап.
Қува туманилик Шерали Турғунов ўз ишига жуда “уддабурон” экан. У компьютер орқали расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, яхшигина даромадга эга бўлмоқчи бўлди.
Ш. Турғунов фирибгарликни касб қилиб олган бўлиб, кўплаб одамларни чув туширган. Тўғри йўлда юриб, рўзғор тебратиш ўрнига доимо осонгина мўмай даромад топишни афзал билди. Бу сафар фуқаро Х. Казаковни “қармоққа” илинтирди.
Жорий йилнинг июнь ойида Х. Казаковнинг “Matiz” русумли автомашинаси жарима майдончасида эканлигидан хабар топди-ю, эски ҳунарини ишга солди. Дарҳол унинг ишончига кириб, машинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб беришни ва бунинг эвазига 1 миллион 500 минг сўм жарима пули тўлаши кераклигини айтди. Ундан дастлаб 100 АҚШ доллари кейин эса, 600 минг сўм пулларни санаб олгач, ишга киришди.
Қува тумани ИИБнинг жарима майдончаси ҳисобланган “Иззат Икром нурли келажак” масъулияти чекланган жамияти қоровулхонасида бўлган автомашинани эгасига қайтариш ҳақидаги рухсатномани қоровулдан олди-да, мазкур ҳужжатни туман марказида жойлашган компьютер хизматлари кўрсатиш шохобчасига олиб борди. Ўша ерда фаолият кўрсатаётган нотаниш йигитга мазкур ҳужжатнинг ёзувларини ўчириб беришини илтимос қилд