КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

Фарғона вилоят маъмурий суди судьялари ҳамда суд ходимларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, кундалик фаолиятида фойдаланаётган қонунларга киритилган ўзгартиш ва ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан уларни хабардор этиш орқали қонуний ва адолатли суд қарорларини чиқарилишига эришиш мақсадида, туман (шаҳар) суди судьялари ва суд ходимлари ўртасида “Муносиб судья” ва “муносиб суд ходими” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда судьялар низомда белгиланган бир неча шартлар бўйича беллашдилар.

 Танлов натижаларига кўра, Тошлоқ туман маъмурий судининг раиси Аброрхон Акрамов  “Муносиб судья” номинацияси бўйича, Фарғона вилояти маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Отабек Тошпўлатов “Муносиб суд ходими” номинациясида ғолиб деб топилиб, Фахрий ёрлиқ ҳамда  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Танлов ғолибларини табриклаймиз!

Фарғона вилоят маъмурий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: