“AVTO OLTMISH OY” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судланувчилар Ж. Баҳодиров (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, “Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари), О. Мирзаев (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, ишсиз), Э. Қурбонов (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, ишсиз), М. Гулмирзаева (1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ бош ҳисобчиси) ва М. Ҳакимова (1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ маслаҳатчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Д. Валиев томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Ж. Баҳодиров Жиноят кодексининг 179-моддаси (сохта тадбиркорлик), 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 2-қисми “а” банди ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятлар юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-бандига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари тугатилди. Ж. Баҳодиров Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “б” бандлари, 188-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колониялар