“ХОРАЗММАХСУСТУЗАТИШ” ОАЖ МАСАЛАСИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғида Kun.uz журналисти Рахматилло Исроиловнинг “Хоразммахсустузатиш” ОАЖ хусусидаги видеоматериали (https://www.facebook.com/groups/504450173247358/permalink/978728015819569/) юзасидан маълумот

Аниқланишича, Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси Хоразм вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Хоразммахсустузатиш” ОАЖни банкрот деб топишни сўраган.

Суднинг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан  “Хоразммахсустузатиш” ОАЖни банкрот деб эълон қилиниб, тугатиш жараёни бошланган.

Вилоят хўжалик судининг 2009 йил 17 декабрдаги ажрими билан ОАЖни тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган якуний ҳисобот тасдиқланиб, тугатишга доир иш юритиш таомили тамомланган.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъктларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 2009 йил 18 декабрдаги 1143-сонли қарори билан “Хоразммахсустузатиш” ОАЖни давлат реестридан чиқарилган.

Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2010 йил 1 декабрдаги ажрими билан ОАЖ давлат ресстридан чиқарилиб, тугатилганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 4-бандига асосан кассация инстанциясида иш юритиш тугатилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят прокуратураси томонидан “Хоразммахсустузатиш” ОАЖнинг собиқ тугатиш бошқарувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоро вилоят прокуратурасининг 2019 йил 22 февралдаги ҳужжатларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорига асосан жиноят иши юзасидан ҳолатларни текшириш мақсадида “Хоразммахсустузатиш” ОАЖнинг банкротлиги ва тугатилиши билан боғлиқ ҳужжатларнинг асли олиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: