ИЛҲОМ НАСРУЛЛАЕВНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД
2020 йил 7 январда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро И. Насруллаевнинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=si83mHThldU&feature=youtu) юзасидан маълумот
2016 йил 25 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “б” банди ва 233-моддаси билан айбланган Илҳом Насруллаев (1974 йилда Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган) нинг ҳаракатларидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 2-қисми “б” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича айбловлар чиқарилган.
И. Насруллаевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларидан 192-11-моддаси 2-қисми “а” бандига, 209-моддаси 2-қисми “а” бандидан 228-моддаси 1-қисми ва 3-қисмига қайта квалификация қилинган.
Судланувчи И. Насруллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-модда 1-қисми ва 3-қисми, 233-моддаси билан юритилган жиноят иши, Жиноят кодексининг 64-моддасига асосан айблилик масаласи ҳал этилмасдан, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги боис тугатилган.
Судланувчи И. Насруллаев жавобгарликдан озод этилган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 18 декабрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2016 йил 25 апрелдаги И. Насруллаевга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилиб, унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинган.
И. Насруллаев Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 3-қисми ва 233-моддаси билан Жиноят кодексининг 64-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинган.
Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, кассация шикояти қисман қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 19 февралдаги ажримига асосан И. Насруллаевга оид жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 18 декабрдаги ажрими бекор қилинган ва жиноят иши янгидан кассация инстанция судида кўриш учун юборилган. Шикоят қисман қаноатлантирилган.
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 3 декабрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2016 йил 25 апрелдаги И. Насруллаевга оид ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳукмининг етказилган зарарни ундирувга оид қисмига аниқлик киритилиши, зарарни қоплаш мақсадида тўланган ва илгари “Савдогар” АТБ Бухоро филиалининг ҳисобига ўтказилган 230 000 000 сўм пул “Савдогарбанк” АТБ Бухоро вилоят филиали ҳисобидан Ислом Насруллаевга қайтарилганлиги сабабли Илҳом Насруллаев ҳисобидан “Савдогарбанк” АТБ Бухоро филиали фойдасига солидар (шерикчилик) тартибида 230 000 000 сўм ундирилиши белгиланган.
Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” АТБ Бухоро вилоят филиали ва тарафларга “Пешкуавтожамланма” хусусий корхонаси ажратилган 230 000 000 сўм миқдоридаги асосий кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни солидар тартибда мазкур жиноят иши бўйича қонуний кучда бўлган суд ҳукми билан айбли деб топилган шахслардан, корхонадан ва гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан ундириш масаласида фуқаролик ва иқтисодий судларга даъво киритиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.
И. Насруллаевнинг ҳимоячиси томонидан киритилган кассация шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилган.
Фуқаровий даъвогарнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш