БЕКОБОДДА ЗАМОНАВИЙ СУД БИНОСИ

Бекободда ҳам судлар учун замонавий шароит яратилди. Бу ерда 3 қаватли фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туман суди ва Бекобод иқтисодий туманлараро суди биноси қад кўтарди. Биринчи қаватда суд заллари, фуқароларни қабул қилиш хоналари, адвокат, прокурор хоналари, суд жараёнини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Иккинчи ва учинчи қаватларда иқтисодий ва фуқаролик суди раислари, судьялар, ходимларга мукаммал шароитлар яратилди. 

Унинг очилиш маросимида Олий суд ҳузуридаги Департамент директори Б.Тешабоев, Тошкент вилояти судлари раислари, туманлараро суд раислари, судьялар, ҳокимлик, қурувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларини видеоконференцалоқа режимида Олий суд раиси К.Камилов табриклади.

  Сўзга чиққанлар бу бинонинг келгусида ҳақиқий адолат қўрғони сифатида фаолият кўрсатишини истаб эзгу тилакларини билдирдилар.    

Мазкур иншоот “Файзли кўркам қурувчи” МЧЖ ишчилари томонидан  3 млярд. 455 млн сўм давлат бюджети маблағлари эвазига  қуриб берилди.  

Тадбир иштирокчилари суд биносида  яратилган имкониятлар билан танишди. Қурувчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 Олий суд Матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: