БЕКОБОДДА ЗАМОНАВИЙ СУД БИНОСИ
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/бекобод4-1024x567.jpg)
Бекободда ҳам судлар учун замонавий шароит яратилди. Бу ерда 3 қаватли фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туман суди ва Бекобод иқтисодий туманлараро суди биноси қад кўтарди. Биринчи қаватда суд заллари, фуқароларни қабул қилиш хоналари, адвокат, прокурор хоналари, суд жараёнини онлайн кузатиш имконияти мавжуд. Иккинчи ва учинчи қаватларда иқтисодий ва фуқаролик суди раислари, судьялар, ходимларга мукаммал шароитлар яратилди.
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/раис-1024x768.jpg)
Унинг очилиш маросимида Олий суд ҳузуридаги Департамент директори Б.Тешабоев, Тошкент вилояти судлари раислари, туманлараро суд раислари, судьялар, ҳокимлик, қурувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/бекобод3-1024x768.jpg)
Тадбир иштирокчиларини видеоконференцалоқа режимида Олий суд раиси К.Камилов табриклади.
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/бекобод5-1024x768.jpg)
Сўзга чиққанлар бу бинонинг келгусида ҳақиқий адолат қўрғони сифатида фаолият кўрсатишини истаб эзгу тилакларини билдирдилар.
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/бекобод2-1024x768.jpg)
Мазкур иншоот “Файзли кўркам қурувчи” МЧЖ ишчилари томонидан 3 млярд. 455 млн сўм давлат бюджети маблағлари эвазига қуриб берилди.
Тадбир иштирокчилари суд биносида яратилган имкониятлар билан танишди. Қурувчиларга эсдалик совғалар топширилди.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш