СУДЛАР ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

Жорий йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 825 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 3 801 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

 

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 4 787 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 1 953 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 750 та аризаси қаноатлантирилган.

 

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 1 970 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 263 та қарор бекор қилиниб, 30 та қарор ўзгартирилди.

 

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 244 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 701 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 134 таси бекор қилиниб, 3 таси ўзгартирилди.

 

Шунингдек, кассация инстанциясида 22 та иш такроран кўриб чиқилиб, суд қарорларининг 14 таси бекор қилинди ва 1 таси ўзгартирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик билан алоқалар маркази

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: