СУД ҚАРОРИГА НИСБАТАН ШИКОЯТ БЕРИЛГАН

“Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Фарғона тонг отгунча…” ёки фермернинг арз-додлари ўзига “тўқмоқ” бўлиб қайтгани ҳақида”ги мақола Олий судда ўрганиб чиқилди.

Мақолада Фарғона вилояти Қўштепа туманида фаолият юритувчи «Олимбой ҳожи» чорвачилик фермер хўжалигида юзага келган муаммолар ҳақида сўз юритилган.

Аниқланишича, “Олимбой ҳожи” чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Абдуманноб Қосимов 2018 йилда банкдан катта миқдорда кредит олиб, Германиядан 99 бош наслли қорамол харид қилган…

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб,  “Олимбой ҳожи” чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Абдуманноб Қосимов наслли молларининг ўлимига озуқа етишмаслиги, унга қумлоқ жойдан ер ажратилгани ва бошқа важлар билан туман ҳокимини айбдор этаётганлиги сабабли ишни қонуний кўриб чиқишни сўраган. Иш ҳужжатлари  маъмурий судга 2019 йил 17 май куни келиб тушган.

Қўштепа тумани маъмурий  суди томонидан мазкур иш 22 май куни иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

А.Қосимовнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракати  судда сўралган жабрланувчи Э.Ғофуров, судда суриштирув даврида  берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган  жабрланувчи И.Новиков (туман ҳокими)  ва гувоҳ У.Турсуновнинг кўрсатувлари, Қўштепа тумани ветеринария бўлимининг 2019 йил 9 мартдаги 22-сонли хулосаси ҳамда судда текширилган иш бўйича тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган ва  А.Қосимовга энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида (405 460 сўм) маъмурий жарима қўллаган.

Суднинг мазкур қарори юзасидан А.Қосимов томонидан кассация шикояти берилган бўлиб, Фарғона вилояти маъмурий судида шу йил 7 август куни кўриб чиқилиши белгиланган.

Тафсилотлар ҳақида қўшимча маълум қилинади.

Олий суд Матбуот хизмати

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: