ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ — ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Суд — одил судловнинг олий нуқтаси. Шу маънода судларнинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараёндир.

Айнан шундай оқилона ёндашув туфайли бу соҳадаги ишлар кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги давр­да ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бў­йича муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда сўз борганда, Президентимиз суд тизими ходимлари билан 2017 йил 13 июнда ўтказилган тарихий учрашувда суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларни чуқур таҳлил қилиб, истиқболдаги устувор вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан ти­зимдаги камчиликлар, ўз ечимини топмаган муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифалар бел­гилаб берилганди.

Судлар том маънода адолат қўрғонига айланиши шарт. Шу орқалигина фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатимизда демократик-ҳу­қуқий давлат, очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун ва адолат устуворлигини таъ­минлаш мумкин.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш борасидаги ва­­зи­фа­лар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бу масала нечоғли муҳим ва долзарб эканини яна бир бор амалда кўрсатиб берди.

Давлатимиз раҳба