Навоий вилоят иқтисодий судининг судьялари С.Абдурасулов, Л.Тошмуродов ва Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғофуровлар томонидан Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйига боришиб, тарбияланувчи ёшларга бир неча турдаги китоблар совға қилишди.
Тадбирда судьялар китоб инсоннинг маънавий бойлигини ошириб, унинг дунёқарашини кенгайтириши, мустақил фикрини шакллантириб, уни мустаҳкамлаши, инсонни жамиятда ўз ўрни ва обрў-эътиборли бўлишда яқиндан беминнат ёрдамчи бўлишини таъкидлаб, ўзлари томонидан олиб келинган ўзбек ва жаҳон адабиётидан иборат бадиий ва ҳуқуқий мазмундаги китобларни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчига топширишди.
Шундан сўнг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган “Китобхонлик ва унинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусидаги шеър, ғазалхонлик ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Навоий вилоят иқтисодий суди
Фикр қолдириш