ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

28 май 2019

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада юксалтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Шерзод Ғофуров муносиб келажак авлодни тарбиялаш, ёшларимизда юртга дахлдорлик, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритди.

 Бунинг учун ёшларимиз, албатта, китобга меҳр қўйиши, доимий равишда китоб ўқиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши, ёт ғояларга берилмаслик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалаларида мулоҳазалар ўртага ташланди.

 Шунингдек, учрашувда “Зарафшон” МФЙ раиси мавзу юзасидан ўз қарашларини баён этди.

Тадбир якунида ўқувчилар меҳмонларга миннатдорлик изҳор этишди.

 

Кармана туманлараро иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: