• “САЛЮТ” СОТИЛМАДИ Фаррух Юлдошев (исм ва фамилияси ўзгартирилган) жуда кўп миқдордаги четдан келтирилган пиротехника воситалари ҳамда тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида уйида сақлаган. Тезкор маълумотлар асосида у яшаётган Миробод тумани “Қўйлиқота” кўчасидаги хонадон кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган 24 хил турдаги, жами 11 137 қути пиротехника воситалари, 18 турдаги 2 427 қути тамаки маҳсулотлари […]

    01.12.2021

  • ФИРИБ ТЎРИГА ТУШГАНЛАР Афсуски, сўнгги пайтларда фирибгарлик жинояти ортиб бормоқда. Унинг кўпроқ аёллар томонидан содир этилаётгани янада ачинарли. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Намуна Мамажонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ана шулардан биридир. Бу аёл ўтган йил октябрь ойи­да таниши Лобар Мадиёровага «KAFOLAT KREDIT GROUP» микрокредит ташкилотидан кредит олиб беришни илтимос қилади. Асосий қарз ва қўшиладиган ҳамма фоизларини ой­ма-ой тўлаб тўлаб […]

    30.11.2021

  • МАДАНИЙ МЕРОС ҲИМОЯДА: СУДДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ ТИКЛАНДИ Бош қомусимизнинг 49-моддасида «Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир» дея қайд этилган. Аммо Учкўприк тумани ҳо­кимлиги ушбу конс­титуциявий қоидага беписанд муносабатда бўлиб, ғайриқонуний қа­рор қабул қилди. Маълумки, мамлакатимиз турли тарихий обидалар, археологик ёдгорлик ва муқаддас қадамжоларга жуда бой. Учкўп­рик туманининг «Ғожи Ғиждон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ғанчи […]

    29.11.2021

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ 2021 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳам видеоконфренцалоқа режимида […]

    27.11.2021

  • НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ФУҚАРО ОЛТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ Аввало шуни айтиш керакки, Бувайда туманида яшовчи Рустамжон Мамадалиев Бош қомусимиз — мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллигини катта қувонч кутиб олмоқда. Албатта, бунинг ўзига хос сабаби бор. Гап шундаки, Конституциямизда белгиланган инсонпарварлик тамойили бундан 6 йил муқаддам ноҳақ судланган Рус­тамжоннинг жонига оро кирди. У Фарғона вилояти судининг 2021 йил 25 ноябр­даги ажримига биноан оқ­ланди. […]

    26.11.2021

  • ИСНОД ЮКИ Ҳаётда жиноий қилмишга қўл урган кимсаларнинг аксарияти жазо тайинлаш чоғида пушаймонлигини билдиришади. Олтмиш ёшли ҳазорасплик Комил Саидхонов ҳам (исм-шарифлар ўзгартирилган) шун­дайлар сирасидан. Аслида бунга унинг ўзи сабабчи бўлди. Яъни ноқонуний қилмиш кулфат келтиришини билса-да, ҳалол меҳнати билан топган ризқ-насибасига қаноат қилмади. Шу боис Саноат қишлоғида яшовчи Ҳамза Ёқубовнинг мўмай даромад ҳақидаги таклифини дарҳол қабул қилди. […]

    25.11.2021

  • УНДИРИЛГАН МАЪНАВИЙ ЗАРАР ЁХУД СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ САМАРАСИ Конституциямизнинг 44-моддасига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Қува туманида яшовчи Маъруфжон Тиллаев ана шу конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзига етказилган маънавий зарарни суд орқали ундирди. Аниқланишича, Қува шаҳар ҳокимининг 1998 йил 11 июлдаги 152/07-сонли […]

    24.11.2021

  • СУҒУРТА ПУЛИНИ УНДИРИШНИ СУД БУЙРУҒИ ТАРТИБИДА ҲАМ ҲАЛ ЭТИШ МУМКИН Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотлар суд ҳокимияти мустақиллигини амалда таъминлаш, фуқароларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қила олиши учун қулай шароит яратиш хамда судларнинг иш юритиш тартибини соддалаштиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, ўз вақтида амалдаги қонунларга «Буй­руқ тартибида иш юритиш» ҳақи­даги қоида киритилгани муҳим во­қеа бўлганди. Чунки ушбу ҳу­қуқий институти­нинг […]

    23.11.2021

  • ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ Маълумки, жамиятда иқтисодий муносабатларни тартибга солишда шартнома муҳим ўрин тутади. Ўз навбатида, шартнома шартларини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган омиллар ҳам қонунчиликда белгиланган. Шулардан бири закалатдир. Хўш, закалат деганда нима англашилади? Бу тушунча шартнома шартлари бажарилишида қандай ўрин тутади? Закалат — шартнома тузган томонлар ўртасида мажбу­рият­лар бажарилишини таъминлаш усулларидан бири. Амалдаги Фуқаролик кодексида закалатни амалга […]

    22.11.2021

  • ТОВЛАМАЧИ ТЎРТЛИК ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА МАҲКУМ ЭТИЛДИ 2020 йил 14 октябрь куни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиётган Мафтуна Орифжонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) кеч бўлса-да, уйга қайтмади. Бундан онаси Б. Адашева хавотирга туш­ди ва қизига қўнғироқ қилди. Ам­мо қўнғироғи жавобсиз қолди. Орадан бир соатча ўтиб, онаизор яна сим қоқ­ди. Бунга жавобан нариги томондан қизил тугма босилди. Бироздан сўнг «SMS» хабар келди: «Ая­жон кечиринг, мен […]

    19.11.2021

  • СУД ҚАРОРИГА ИТОАТСИЗЛИК ФУҚАРОГА ҚИММАТГА ТУШДИ Маълумки, Конституциямизнинг 114-моддасида «Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир» дея қайд этилган. Бу конституциявий қоида мамлакатимизда суд ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳар бир шахснинг бурчи эканини англатади. Аммо… Аммо ҳаётда бу ҳақиқатни тан олмайдиган, аниқроғи, тан олишни истамаётган юртдошларимиз ҳам учраб туради. […]

    18.11.2021

  • НАФС ДОМИГА ИЛИНГАНЛАР Коррупция — амалдаги қонунлар ва давлат идораларига бўлган ишончсизликни юзага келтирувчи, жамиятни емирувчи хавфли жиноятдир. Шу боис унга қарши қатъий курашиш талаб этилади. Шу маънода мамлакатимизда коррупцияга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида “Бундан буён ҳам тараққиёт кушандаси бўлган ушбу иллатга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч […]

    17.11.2021

  • ШИРИНЛИК ОРАСИДАГИ ОҒУ 2020 йил 15 июль куни эди. Х. Одилов кечки пайт Миробод туманида ўзининг юмуши билан юрган пайт олдига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари келиб, бир иш бўйича ўтказилаётган тезкор тадбирда холис сифатида иштирок этишни илтимос қилишади. Х. Одилов бунга розилик билдиради. Қисқаси, тезкор тадбир жараёнида — кеч соат 21:00 ларда бир нотаниш кимса Миробод тумани […]

    16.11.2021

  • ШАРТНОМА ТАЛАБИНИ ЎЗ ВАҚТИДА БАЖАРИШ ҲАМ ФАРЗ, ҲАМ ҚАРЗ Маълумки, жамият ҳаётини шартномавий муносабатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки шартнома хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Айнан шартнома тузиш йўли билан унинг тарафлари ўртасида фуқаролик ҳуқуқи ва бурчлари вужудга келади, ўзгаради ёки бекор бўлади. Айтиш керакки, шартнома бўйича бир тарафнинг зиммасига олган мажбуриятларини бажармаслиги охир-оқибат судда қонуний ечим топади. Буни қуйидаги мисол […]

    15.11.2021

  • НОҚОНУНИЙ ҚАРОР ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИ ВА НИҲОЯТ, НИЗО СУДДА ҚОНУНИЙ ЯКУН ТОПДИ Бу ҳаётда саховат ва мурувват сингари ибратли амалларни адо этиш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Саховат ва мурувватдан баҳраманд бўлганлар қалбида эса, ушбу хайрли амалларни адо этганларга нисбатан ҳар доим ҳурмат-эҳтиром, миннатдорчилик туйғулари кезади. 2019 йилнинг июнь ойида Гурлан тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан туман марказидаги Паҳлавон Маҳмуд кўчасида барпо этилиши мўлжалланган уч қаватли бинонинг биринчи […]

    12.11.2021

  • ҚОНУНГА БЕПИСАНД МУНОСАБАТ АСЛО КЕЧИРИЛМАЙДИ Ҳаётда амалдаги қонунлар талабига қатъий риоя этиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади. Ҳолбуки, қонунга риоя этган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Аксинча, қонунга беписанд муносабатда бўлиш, унинг талабларини бажармаслик ҳеч қачон изсиз кетмайди. Хусусан, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик, унинг фао­лия­тига қаршилик кўрсатиш тегишли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Аниқроқ айтганда, маъмурий ва […]

    11.11.2021

  • НАФС ҚОПҚОНИ ИККИ НАФАР ЁШ ЙИГИТНИ ТУЗОҚҚА ТУШИРДИ Жиззахлик Салима Самандарова (исм-шарифлар ўзгартирилган) оила аъзолари билан Дўстлик тумани марказидаги савдо дўконида савдо-сотиқ қилади. Якка тартибдаги тадбиркор тур­ли харидоргир маҳсулот ва буюмларни олиб келиш, эрта тонг­дан то одамларнинг оёғи бо­силгунича дўконда савдо қи­лиш ортидан топаётган ҳалол даромадининг бир қисмини фарзандларининг тўй харажатларига ишлатиш учун йиғаётган эди. Аниқроқ айтганда, 35 миллион сўм ва 26 миллион […]

    10.11.2021

  • ФЕРМЕРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТИ СУДДА КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ Маълумки, Бош қомусимизнинг 44-моддасида «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади» дея қайд этилган. Эътироф этиш керакки мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, айни пайт­да ушбу конституциявий қои­да ҳар бир суд мажлисида ўзининг […]

    09.11.2021

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: