ФОШ ЭТИЛГАН ҚИНҒИРЛИКҲаётда қонун талабларига қатъий амал қилган киши асло ютқазмайди. Аксинча, нафс йўриғига юриб, ноқонуний ишларга қўл урадиган кимсалар қилмиши учун қонун олдида жавоб беришга мажбур бўлади. Буни қуйидаги мисол ҳам тасдиқлайди. Касби туманидаги «Пахтакор-мотор» масъулияти чекланган жамияти ММТП корхонасида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Баҳодир Ражабов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қинғирлик йўли билан мўмай даромад топмоқчи бўлди. У […]
14.02.2022
ФОЖИАГА САБАБ БЎЛГАН ҒАЗАБ БИР ОДАМНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИЖаҳл ва ғазабни жиловлай олмаслик, ичкиликбозлик ва лоқайдлик кишини ҳеч қачон яхшиликка етакламайди. Қуйида баён этилаётган жиноят тафсилоти ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Ўтган йилнинг 5 июнь куни ургутлик Соли Мажидов (исм-шарифлар ўзгартирилган) маҳалла марказидаги ошхонада спиртли ичимлик ичаётганда ёнига таниши Умрзоқ Хўжаназаров келади. Улар улфатчиликни давом эттиришади. Ошхонадан чиқиб кетаётганида У. Хўжаназаров С. […]
11.02.2022
АСОССИЗ ДАЪВО ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИАмалдаги конунчиликда ер участкалари ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш қатъий меъёрлар асосида белгилаб кўйилган. Табиийки, ушбу қонун меъёрларига риоя қилмаслик охир-оқибатда турли оворагарчиликларга сабаб бўлади. Қуйидаги мисол ҳам бунинг исботидир. Термиз шаҳридаги […]
10.02.2022
ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ҚАДРИМамлакатимизда ҳар бир инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи қонун асосида кафолатланган. Хусусан, ишчи-ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки бошқа турда шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тартиби ҳам қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда аниқ белгилаб қўйилган. Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси, бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган шикастлар тўғрисида далолатнома, суд […]
09.02.2022
ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИ МАЪМУРИЙ СУД ҲИМОЯСИДАМамлакатимиз тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсадларга эришиш олдимизда турган энг долзарб вазифадир. Янги Ўзбекистон шароитида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти тизимининг самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини натижадорликка йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш асосий масалалардан биридир. Президентимизнинг 2021 йил 22 […]
08.02.2022
ҚОРА НИЯТСамарқандлик Гулсора Жонқобилова (исм-шарифлар ўзгартирилган) қизи Ноила хорижга ишга кетгач, икки набираси билан уйда қолди. Соғлиғи яхши эмаслиги сабабли аёл уй-рўзғор юмушларига қийнала бошлади. Қолаверса, набиралари Моҳичеҳра билан Олтинойга ҳам қарашнинг ўзи бўлмайди. Шу боис жияни Зебони ёрдамга чақирди. Зебо чаққон дастёрга айланди. Шу зайлда осуда турмуш кечираётган оиланинг кутилмаганда ҳаловати бузилди. Ўтган йилнинг 12 […]
07.02.2022
ИЛМСИЗЛИК ЧОҲИ ЁХУД АДАШГАНЛАР ҚИСМАТИОлий суднинг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди. Ушбу материалларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди. Амалдаги Жиноят кодексининг 244-1-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Афсуски, юртдошларимиз орасида […]
04.02.2022
ОНАЛИК — ЮКСАК МАҚОМҲаётга енгил-елпи қараш, бебаҳо умрнинг қадрига етмаслик, айниқса, миллий қадриятларимиз асосини белгилайдиган ҳаё-андиша, ғуруру орни унутиш ҳеч қачон изсиз кетмайди. Аксинча, одамнинг умрини барбод қилиб, боши берк кўчага киритиб қўйиши тайин. Бунга ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Вазира Бозорбоеванинг (исм-шарифлар ўзгартирилди) тенгқурларидан кам жойи йўқ эди. Аммо у ўрта мактабни битиргач, бирон-бир таълим даргоҳида […]
03.02.2022
НОҚОНУНИЙ ИШ КЕЛТИРГАН ТАШВИШ МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИЯқинда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Асалобод» маҳалла фуқаролар йиғини биносида фирибгарлик жиноятини содир этган Абдуолим Маҳмудов, Саидазим Матназаров, Акмал Эшонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва уларнинг яна икки нафар шеригининг хатти-ҳаракатига сайёр суд мажлисида ҳуқуқий баҳо берилди. Судланувчилар ўтган йилнинг июнь ойида олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш […]
02.02.2022
ЯНГИЛИК САМАРАСИ ЁХУД КОРПОРАТИВ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ АФЗАЛ ЖИҲАТЛАРИЯнги таҳрирдаги Иқтисодий процессуал кодексда ўз ифодасини топган ҳуқуқий меъёрлар одил судлов сифатини янада ошириш, иқтисодий низоларни адолатли ва қонуний ҳал этиш, умуман айтганда, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Кодексда корпоратив низоларнини кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг ҳам аниқ меъёрлари белгиланган. Кодекснинг 25-моддасига асосан иқтисодиёт соҳасида юридик шахс мақомини олган ва олмаган ҳолда тадбиркорлик […]
01.02.2022
ТАРИХИЙ АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ ТИКЛАНДИОлий судда мустабид тузум даврида қатоғон қурбони бўлган ва ҳозирга қадар иши қайта кўриб чиқилмаган 120 нафар шахс оқланди Янги йил Ўзбекистон Президенти илгари сурган «Инсон қадри учун» тамойилини мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида кенг татбиқ этишга қаратилган янгиланиш ва бунёдкорлик кайфияти билан бошланди. Буни, жумладан, юртимиз суд-ҳуқуқ тизими фаолиятидаги эзгу ишлар мисолида ҳам яққол кўриш […]
31.01.2022
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2021 йил мобайнида иқтисодий судлар томонидан 175 445 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 12,8 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган. Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган […]
28.01.2022
МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2021 йил мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 146 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 7 876 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган оммавий низолар сони 5 033 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шасхларнинг 2 184 та аризаси қаноатлантирилган. Маъмурий судлар томонидан […]
27.01.2022
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2021 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 619 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 166 812 та суд буйруғи чиқарилди. Шунингдек, кўриб чиқилган 351 300 та фуқаролик […]
26.01.2022
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2021 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 61 263 нафар шахсга нисбатан 47 647 та жиноят иши кўриб чиқилди. 932 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 45 010 нафарни ташкил этиб, шундан 12 926 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 30 871 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 213 нафар шахс шартли ҳукм […]
25.01.2022
ФИРИБГАР УСТА ХОНАДОН СОҲИБАСИНИ ЧУВ ТУШИРИБ КЕТДИАсли андижонлик бўлган Дилбар Яминова (исм-шарифлариўзгартирилган) 2020 йил сентябрь ойида Фарғона шаҳрининг Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олади. Қарасаки, уй бироз таъмирталаб. Шу боис бегонадан кўра, андижонлик – Марҳамат туманида туғилган, аммо ўша А. Қодирий кўчасидаги қўшни уйда яшовчи Мамасиддиқ Оқилбоевни уста сифатида уйига олиб келади. Шундан сўнг Мамасиддиқ хонадон соҳибасининг […]
24.01.2022
ГУМРОҲЛИК КАСРИҲаётда узоқни кўра билмаслик, жиззакилик ва гумроҳлик кутилмаган фожиани келтириб чиқариш мумкин. Қуйида ана шундай воқеа тафсилоти баён қилинади. Аслиддин (исм-шарифлар ўзгартирилди) ишбилармон, ғайрат-шижоатли бўлиб вояга етди. Уйлангач, ер майдони сотиб олиб, уй қурди, оиласи билан кўчиб чиқди. Яқиндагина яп-янги «Спарк» русумли автомашина ҳам сотиб олганди. Ўша куни эрталаб Аслиддин автомашинасида болаларини мактабга элтиб қўйди, […]
21.01.2022
ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ ИНСТИТУТИ ҚАНДАЙ ПРОЦЕССУАЛ ЖАРАЁН ВА УНИНГ МАҚСАДИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 майдаги «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, суд жараёнида ишларнинг ошкора кўрилиши, тортишувлик тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсадида жиноий процессуал қонунчиликка 2021 йил февраль ойидан дастлабки эшитув институти киритилди. Хўш, дастлабки эшитув институти қандай процессуал жараён ва унинг мақсади нималардан […]
Фикр қолдириш