ҲАР БИР МУРОЖААТДА ИНСОН ТАҚДИРИ МУЖАССАМЖисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишига эътиборнинг кундан-кун ортиб бораётганлиги, барча давлат бошқаруви органлари, жумладан, суд органларига ҳам юксак масъулият юкламоқда. Мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш соҳасида янги давр бошланди. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм қисқа фурсат ичида ўзининг амалий натижаларини […]
ҚАБИҲ РЕЖА БЕГУНОҲ ИНСОННИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИМарғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозорида автомашинасида юк ташиш билан шуғулланувчи Ниёзмат Ўрмонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йил 15 июнь куни эрталаб одатдагидек ишга жўнади. Аммо у шу куни уйига қайтиб келмади… Қувасой шаҳрида яшовчи Б. Мамаюнусовга уйидаги қурилиши учун темир керак бўлиб қолди. Марғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозорида темир анча арзонлиги сабабли ўша ердан олишга қарор […]
09.03.2022
АДОВАТ ОҚИБАТИ АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИОта-онаси ишга кетгач, Рашид уйда ёлғиз қолди. Ёзги таътил бўлгани боис уларникига синфдошлари Олмосжон билан Нурали келди. Улар чорпояда суҳбатлашиб ўтиришганида, кутилмаганда, қўшни ҳовлидан «ёрдам беринглар», деган овоз эшитилди. Қўшниси Н. Бердиёрова яшайдиган ҳовли билан ўртада баланд девор тортилган эди. Рашид нима гап экан, дея шоша-пиша оёғи остига стул қўйиб, девор оша нариги томонга қаради, […]
07.03.2022
ҚОНУН ТАДБИРКОРНИ ҚЎЛЛАДИМаълумки, ҳар бир қонун моҳиятида адолат, ҳалоллик ва қатъиятлилик каби тамойиллар мужассам. Шу боис қонун талабларига риоя этган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Фикримизни ҳаётий мисол асосида давом эттирадиган бўлсак, Нарпай тумани, «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 370 квадрат метр ер майдони учун ўтказилган электрон онлайн-аукционда омад А. Меҳриддиновга (исм-шарифлар ўзгартирилди) насиб этади. У […]
04.03.2022
АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ — ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ ЗАРУР ШАРТИПрезидентимизнинг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланган жорий йилда амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлардаги устувор йўналишлардан бири —мамлакатимизда адолат […]
03.03.2022
ГУВОҲ, ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ЖИНОЯТДАН ЖАБР КЎРГАН ШАХСЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИЖиноят процессида гувоҳ ва жабрланувчилар, жиноятдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилиш механизмларининг мукаммал ҳамда ишончли эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Бундай ишончли ҳимоя гувоҳ ва жабрланувчиларни, шунингдек, жиноятдан жабр кўрган шахсларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан янада мустаҳкам алоқага киришишига, ишончли асосда ҳамкорлик қилишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, содир этилган жиноятларнинг тез ва тўлиқ очилишида, […]
02.03.2022
ОНАЛИК БАХТИ ЁХУД СУДДА ҚАРОР ТОПГАН ҲАҚИҚАТОқила суд биносининг кутиш залида ҳаяжон ичида турарди. Бундан икки йил олдин биринчи марта судга келганда ҳам ҳаяжоланган бўлса-да, у бу галгидек кучли эмасди. Унинг бутун фикру хаёлини жигарбандини ундан олиб қўйиши мумкин, деган ўй эгаллаб олганди. Гарчи адвокат унга таскин бераётган бўлса-да, кўнглига қил сиғмасди. Аслида Оқила собиқ турмуш ўртоғи Дилмурод билан бир-бирига кўнгил […]
01.03.2022
ФИРИБ ЧОҲИГА ФИРИБГАРНИНГ ЎЗИ ҚУЛАДИФирибгар кимсалар айрим одамларнинг соддалиги ва ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслигидан фойдаланиб, уларга катта миқдорда моддий ва маънавий зиён келтиради. Ўз навбатида, судлар томонидан фирибгарларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда. Тойлоқлик Илҳом Самандаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали ёш бўлишига қарамай, бирон-бир фойдали меҳнат билан шуғулланиш ўрнига ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган. Ўзини бошқаларга автомобиллар […]
28.02.2022
АПЕЛЛЯЦИЯ АЖРИМИ ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИНИ ТИКЛАДИФарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Бағдод туманидаги «Зиёҳиддин ота лочини» фермер хўжалиги раҳбари апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Фермер хўжалиги раҳбари Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 августдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, ушбу шикоятни берган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, фермер хўжалиги раҳбари биринчи босқич суди қароридан нега норози […]
25.02.2022
ШАРТНОМА ШАРТИ МАСЪУЛИЯТНИ ТАЛАБ ЭТАДИБу ҳаётда тарафлар ўртасидаги шартномалар қандай кўринишда тузилмасин, у наинки ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳамда илиқ муносабатларни мустаҳкамлайди, балки жамият тараққиёти учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Бу каби жиҳатлар амалдаги қонунларда ҳам белгилаб қўйилган. Ўз-ўзидан аёнки, қонунларга итоат этмаслик, аниқроғи, ваъдага вафо қилмаслик оқибатда беҳуда югур-югур ва оворагарчиликларга сабаб бўлади. Гап шундаки, «Шўртан газ кимё мажмуаси» […]
24.02.2022
КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ СУДЛАР ОЛДИДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАДИРМамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий замини яратилди. Натижада бу соҳада қонун устуворлиги таъминланиб, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортмоқда. Президентимизнинг яқинда қабул қилинган «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга […]
23.02.2022
РАД ЭТИЛГАН ДАЪВО ЁХУД ҲАДЯ ҚАЧОН БЕКОР ҚИЛИНАДИ?Мамлакатимизда хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиз бўлиб, мулкдор ўз мулкини эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Хусусий мулк ҳуқуқи шаклларидан бири ҳадядир. Амалдаги Фуқаролик кодексининг 502-моддасида белгиланишича, ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи) га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи […]
22.02.2022
МАНМАНЛИК ТУФАЙЛИ ОДАМЛАР КАТТА ЗАРАР КЎРДИЗангиота туманининг «Эшонгузар» маҳалласида яшовчи Дилафрўз Турдиева ўтган йил 14 февралдан 15 февралга ўтар кечаси уйида эмас эди. Саҳар пайти қўшнилари унга қўнғироқ қилиб, қўшни дўконда содир бўлган ёнғин унинг уйига ҳам ўтгани ҳақида хабар беришди. Д.Турдиева етиб келганда тилсиз ёв хонадонини деярли кулга айлантирган эди. Кейинчалик ёнғин тасодифан келиб чиқмагани аён бўлади. Илгари содир […]
21.02.2022
НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ЭГАСИГА ТАШВИШ КЕЛТИРДИСуднинг ҳал қилув қарорига асосан Гулистон шаҳрида уч қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси мажбурий тартибда бузиладиган бўлди. Сирдарё вилояти қурилиш соҳасида ҳуқуқий назорат инспекцияси Аҳмад Дўстматов (исм-шарифлар ўзгартирилган)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳри Хондамир кўчасида қурилган бинони унинг ҳисобидан буздиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил […]
18.02.2022
КАФОЛАТЛИ ВА САМАРАЛИ ҲИМОЯ: МАЪМУРИЙ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҲАЛ ЭТИЛАДИГАН ИШЛАР ТОИФАСИ КЕНГАЙМОҚДАПрезидентимизнинг шу йил 29 январда қабул қилинган «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маъмурий судларда иш юритишнинг янги принциплари белгиланди. Унда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан […]
17.02.2022
ФИРИБ ДОМИГА ТУШГАН КИМСАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ АЯНЧЛИДонишмандларнинг фикрига кўра, сабаб бўлмаган жойда оқибат ҳам юз бермайди. Бу аллақачон ўз исботини топганда ҳаққоний ва ҳаётий таълимотдир. Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани суди ўтган йили фириб тўрига тушган бир неча фуқаронинг ачинарли қисматига оид учта жиноят ишини кўриб чиқди. Унинг якунида фирибгарнинг дўсту қариндоши эмас, нуқул манфаати мавжуд экани ўз тасдиғини топди. Одатда, […]
16.02.2022
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИЯқинда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 11-мақсади «Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини такомиллаштириш», деб номланган. Ушбу мақсадни тўлиқ амалга ошириш учун халқ билан очиқ мулоқотнинг механизмларини янада такомиллаштириш, муҳим қарорларни жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиш амалиётини кенгайтириш; давлат органларига келиб тушган мурожаатларни жамловчи марказлашган тизимни яратган ҳолда уларни кўриб чиқиш […]
Фикр қолдириш