ҲАР БИР БОЛА МЕҲР-МУҲАББАТ ВА ЭЪТИБОРГА ҲАҚЛИМамлакатимизда ҳар бир боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шаъни ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг жисмоний, интелектуал, маънавий-ахлоқий камол топишига кўмаклашиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириб, ватанпарварлик, бағрикенглик, тинчликсеварлик руҳида камол топтириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Юртимизда бола ҳуқуқларирини амалда кафолатли таъминлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан […]
10.05.2022
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ДАХЛ ҚИЛИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИКонституциямизда белгилаб қўйилганидек, мамлакатимизда демократия умуминсоний принципларга асосланади. Унга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланди. Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахслар хорижга чиқишининг қонуний тартиби йўлга қўйилди, бу борадаги ҳуқуқий асослар янада такомиллаштирилди. Бугунги кунда тадбиркорлик, тижорат […]
07.05.2022
АДОЛАТНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИҲаётда инсон ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин. Аммо адолатсизликка тоқат қилолмайди. Адолатсизлик, ноҳақлик токи барҳам топмагунча киши ҳузур-ҳаловат нима эканини билмайди. Бундай вазиятга тушган инсоннинг кўзи кулса ҳам ўзи кулмайди. Тошкент шаҳрида яшовчи Азмиддин Бузуруков ва Дилноза Раҳмонова ҳам (исм-шарифлар ўзгартирилган) биргина туҳмат ва бўҳтон туфайли юзага келган адолатсизликдан қарийб 10 йил азият чекишди. Албатта, […]
06.05.2022
“ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИСўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича қонунчиликни соддалаштириш мақсадида соҳага оид қатор норматив ҳужжатлар танқидий қайта кўриб чиқилди. Бу жараёнда эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Натижада мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди. Бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам […]
05.05.2022
OLX.UZДАГИ ОЛҒИР 24 НАФАР ЭЪЛОН БЕРУВЧИНИ ҚАЙ ТАРЗДА 300 МИЛЛИОНГА “УХЛАТДИ”?ҚАРМОҚ Бекорчининг хаёлларига нималар келмайди, дейсиз. Айниқса, у текинхўрликни, одамларни лақиллатиб, борини ўзлаштиришни, уларнинг ҳисобига кун кўришни афзал билса. Содиқ Диёров (исм-шарифлар ўзгартирилган) уззу-кун ётавериб зерикди, нима дир “янгилик” қилишни истади. Телефонини титкила ди, турли сайтларга кирди, бўлар-бўлмас видеоларни томоша қилди. Яна титкилади. Olx.uz! Шу сайтга кўзи тушиши билан лабининг бир чети иршайди. Ҳатто эртадан […]
29.04.2022
ЗАРАРНИ ИСБОТЛАШ КЕРАКТадбиркорлик шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда тарафлар ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқалари бўлиши табиий. Ўз навбатида, бу борадаги товарлар ва хизматлар алмашинуви жараёнида баъзан норозиликлар ҳам бўлиб туриши сир эмас. Фикримизни суд амалиётидаги мисол билан далилласак. “Ruda-metall qayta ishlash zavodi” АЖ (даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво […]
28.04.2022
ҚИМОР ҚУРБОНИКейинги пайтда интернет тармоқлари орқали ўйналадиган турли қимор ўйинлари иродаси суст, узоқни кўра олмайдиган айрим кимсаларни ўз домига тортиб бормоқда. Буни Фарғона вилоятида рўй берган мудҳиш воқеа ҳам яққол тасдиқлайди. Оилали, икки нафар фарзандли Умар Нишонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ташкилотда иш юритувчи вазифасида ишлаган. У интернет тармоғидаги қимор ўйинларини ўйнаб, даставвал муайян миқдорда пул ютган. Кейинчалик […]
27.04.2022
АНТИҚА ФИРИБГАРЛИК ЁХУД СОХТА ФОЛБИН ҚИЛМИШИСамарқандлик Маҳлиё Жонузоқова (исм-шарифлар ўзгартирилган) синглиси Сурайё билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Миср давлатида яшовчи Шаҳноза ўаниевани чув туширди. Қуйида ушбу фирибгарлик жинояти тафсилотлари баён этилади. Фолбинликни касб қилиб олган Сурайё содда ва ишонувчан, иродаси суст одамларни сеҳр-жоду сингари ирим-сиримларга ишонтириш орқали чув тушириб келарди. Кунлардан бирида у вақтинча Мисрда яшаб турган Шаҳноза билан […]
26.04.2022
ҚОНУНГА НОМУВОФИҚЛИК ОЛИЙ СУД ТОМОНИДАН БАРТАРАФ ҚИЛИНДИҚонунчиликда шундай талаб бор: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция, қонун ҳамда юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлиши мумкин эмас. Аммо Шерзод Иброҳимов ўзининг хизмат фаолияти мобайнида қонун талабларига мувофиқ бўлмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга дуч келди. Бу — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сонли қарори […]
25.04.2022
ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШ ЖАРАЁНИДА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲИМОЯСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИАввало шуни айтиш керакки, Конституциямизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши, фарзандлар ота-оналарининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. […]
22.04.2022
АЁЛ БАХТИ АСОСИАёл бахти — оила ва жамият фаровонлиги асоси ҳисобланади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб фазилатлардандир. Бугун биз аёлларга қаратилаётган эътиборни ҳар нафасимизда ҳис қилиб келаяпмиз. Буни жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, ҳуқуқ-тартибот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва алоқа соҳаларида самарали фаолият юритаётган фидойи аёллар тимсолида […]
21.04.2022
ЎРГАНГАН КЎНГИЛ…Халқимиз «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», дея бежизга айтмаган. Бунинг ҳаётдаги ифодаси ўтган йили Урганч шаҳрида ҳам кузатилди. 1973 йил Урганч шаҳрида туғилган ва айни пайтда икки нафар фарзанднинг она бўлмиш Салима Жуманиёзованинг умри машъум жиноий қилмишлар кўчаси — аросат ва қабоҳат домида ўтмоқда. Кейинги салкам 20 йил мобайнида у содир этган жиноятлари учун беш марта […]
20.04.2022
СУДДА МЕДИАТИВ КЕЛИШУВНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ«Медиация» атамаси халқимиз учун янги тушунча бўлиши мумкин, бироқ бу аслида миллий қадриятдир. Одамларимиз ҳам «фалончи пистончини судга берибди» деган гап-сўздан андиша қилади. Шу сабабли, халқимиз инсонлар ўртасида низо келиб чиқса, ёши улуғлар ўртага тушади, томонларни ўзаро яраштиришга ҳаракат қилади. Юридик тил нуқтаи назаридан, медиация — низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий […]
19.04.2022
ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА АЁЛ СУДЬЯЛАРНИНГ ЎРНИДавлатимиз раҳбари ташаббуси билан янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалда таъминлаш орқали жамият ҳаётида адолатни қарор топтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг изчил ислоҳ этилиши туфайли бу борада аниқ амалий натижаларга эришилди. Инсон ҳуқуқлари, инсон қадри бош мезон сифатида эътироф этилган давлатда, албатта, […]
18.04.2022
ТАЛОНЧИЛАР ТУМШУҒИДАН ИЛИНДИФарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли Жалолиддин Наимжонов ва 19 ёшли Асрор Миртемиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) суднинг қора курсисида бошларини хам қилиб ўтиришибди. Ҳали уйланмаган ва ҳеч қаерда ишламайдиган бу иккала йигит пулга зориққани туфайли жиноятга қўл урганини айтишмоқда. Дарҳақиқат, пулга зориқиш айрим иродасиз инсонларни, айниқса, бекорчи ёшларни ғайриқонуний ишларга, ҳатто жиноят йўлига етаклаши мумкин. Шу […]
15.04.2022
ФИРИБГАРЛИК ОҚИБАТИМубораклик Шодигул Назарова (исм-шарифлар ўзгартирилган) нафақа ёшига етган, фарзандларини уйли-жойли қилиб, невараларини суядиган вақтида жиноят содир этиб, эл-юрт олдида юзи шувут бўлди. Ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилиб, шу режа асосида иш юритиб келган Ш. Назарова 2021 йил 1 февраль куни Косон тумани, “Ёшлик” маҳалласида жойлашган савдо дўконига бориб, сотувчига ўғли заводда, […]
14.04.2022
ҚИМОР – ҚАРЗ – ҚОТИЛЛИКҚимор харом дейилади. Афсуски кейинги пайтда интернет тармоқлари орқали ўйналадиган турли қимор ўйинлари ҳам оммалашмоқда. Истисно тарзда айтиб ўтиш жоизки, ягона мақсади моддият бўлган бу жирканч “машғулотлар” афсуски жамият учун ҳам катта муаммолар туғдираётир. Ёшлар тарбиясида “маънавият” деган тушунчани суғуриб ташлаяпти. Бунинг оқибати эса аянчли. Фарғона вилоятидаги даҳшатли воқеа ҳам ана шу – “1-xbet” ўйинидан […]
13.04.2022
ТОВЛАМАЧИ ШАҲАР БЕДАРВОЗА ЭМАСЛИГИНИ КЕЧ АНГЛАДИҲаётда ҳар бир нарсанинг тартиб-қоидаси бор. Ҳамма бирдек амал қилиши керак бўлган қонунларни бузиш, ноқонуний даромад топишга уриниш жиноят ҳисобланади. Зоминлик Ойбек Улуғмуродов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Жиззах шаҳридаги «Кўк бозор» деҳқон бозори ҳудудида жойлашган «Жиззах — Даштобод» йўналиши бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи киракаш автомашиналар турадиган жойга келганида С. Мансуров унинг йўлини тўсди. — Бу […]
Фикр қолдириш