• ТАКОМИЛ ЗАРУРАТИ ЁХУД ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ИШЛАРНИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА КЎРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МУАММОЛАР Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси-нинг «Бизнес юритиш» ҳисоботида даъво миқдори кам бўлган низоларни соддалаштирилган тартибда ҳал қилиш имкониятининг мавжудлиги баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади. 2019 йилда Иқтисодий процессуал кодекснинг «Соддалаштирилган тартибда иш юритиш» деб номланувчи 23-1-боб билан тўлдирилгани иқтисодий суд юритиш тизимида муҳим янгилик бўлди. Унда соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ишларни аниқлаш мезонлари, уни кўриб […]

    28.06.2021

  • БОЙЛИК ВАСВАСАСИ ЁКИ ХОМХАЁЛГА АЛДАНГАНЛАР ҚИСМАТИ Бир донишманддан сўрашибди: — Бу дунёда энг катта бойлик нима? Донишманд жавоб қилибди: — Кўнгил хотиржамлиги ва саломатликдан ортиқ бойлик йўқ. Албатта, бу ҳикматдан анг­лашиладики, бу икки неъмат инсон ҳаётида тенгсиз ва бебаҳо. Чунки хотиржамлик ва саломатлик осуда ҳаётнинг асосидир. Аммо ҳаётда шундай иллатлар борки, улар энг аввало, инсонни ана шу бебаҳо неъ­матлардан маҳрум қилади. […]

    25.06.2021

  • ЁШЛИК — БЕБОШЛИК ЭМАС Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда нималарга эътибор бериш зарур? Мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилиш, турли салбий иллатлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга олиб келувчи таҳдид ва омиллардан асраш, тўғри йўл кўрсатиш, эртанги кунимизга бефарқ бўлмаслик муҳим вазифа ҳисобланади. «Ёшларга оид давлат сиё­сати тўғрисида»ги, […]

    24.06.2021

  • ФУҚАРОЛИК ШАЪНИ: СУД БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАДИ Ҳаётда одам баъзан мушкул ва қийин вазиятга тушиб қолиши мумкин. Айтайлик, сиз узоқ йиллар мобайнида у ёки бу соҳада фаолият юритдингиз ва ниҳоят, кексалик нафақасига чиқиш муддати етиб келди. Бироқ меҳнат фаолиятингиз ҳақдаги ҳужжатлар узрли ёхуд узрсиз сабабларга кўра, архив муассасаларига топширилмасдан қолган. Бунинг оқибатида кўп йиллик меҳнат фаолиятингизга оид маълумотлар изсиз йў­қолган. Бундай ва­зият­да […]

    23.06.2021

  • ҚОҒОЗДАГИ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК ФЕРМЕРЛАРНИ САРСОН ҚИЛДИ Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси Марғилон туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасида тумандаги «TURDIMAT» фермер хўжалигига нисбатан 1 086 853 774 сўмлик молиявий жарима қўллашни сўраган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, мазкур жарима қандай асосга мувофиқ ҳисобланган? Даъво аризасида ёзилишича, боғдорчиликка ихтисослашган «TURDIMAT» фермер хўжалиги ва Россиянинг «Оддиссей групп» масъулияти чекланган жамияти билан тузилган экспорт шартномаси […]

    22.06.2021

  • МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ: МУАММО ВА ЕЧИМ Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар маъмурий судга тааллуқлидир. Давлат бошқаруви органлари, маъмурий ҳуқуқий фао­лият­ни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари судда низо предмети ҳисобланади. Бундан ташқари маъмурий суд […]

    21.06.2021

  • СОХТА ҚЎРИҚЧИГА СУД ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАДИ Сўнгги йилларда юртимизда хусусий қўриқлаш хизматлари фаолиятини йўлга қўйишга ҳам рухсат берилди. Бу фуқароларнинг мол-мулкини қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бешариқлик Обиджон Ҳимматқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам туманда ана шундай хизматни ташкил қилди. Аммо асосий мақсадга ўтишдан олдин 32 ёшли О. Ҳимматқуловнинг ўтмишига бир карра назар ташламасликнинг иложи йўқ. Гап шундаки, бирор-бир касб ёки ҳунарни […]

    18.06.2021

  • БЕКОР БЎЛГАН ҚАРОР: СУД БУЗИЛГАН УЙ-ЖОЙ ҲУҚУҚИНИ ТИКЛАДИ Узоқ йиллар мобайнида оила аъзолари билан яшаб келган уйидан ҳайдаб чиқаришса, киши мушкул аҳволга тушиши табиий. Термизлик Акмал Бердиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) бошига ана шундай ташвиш тушди. Гапни узоқдан бошлайдиган бўлсак, Термиз шаҳар ҳо­кими­нинг 2005 йил 20 июлдаги 609-сонли қарорига асосан Алишер Навоий номидаги кўчада жойлашган 19-уй, 15-хонадон Холмурод Файзиевга хусусий мулк қилиб берилган. У эса, […]

    17.06.2021

  • ОДАМИЙЛИК МЕЗОНИ ҚОНУНЧИЛИКДА ҲАМ ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПГАН Инсонийликни улкан уммонга қиёслаш мумкин. Бу уммонда эркин ва бехатар сузмоқнинг завқи, сурури билан бирга талай меҳнат-у, машаққатлари ҳам бор. У оқил-у доно, қобил-у қодир, хушхулқ, ҳар жабҳа-ю ҳар иш­да омилкор кишиларни бу уммоннинг ҳайбатли тўлқинлари узра кўз­ланган манзилга бехатар етказади. Иродаси суст кимсаларни эса, ўз домига тортади. Яқинда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди […]

    16.06.2021

  • СУИИСТЕЪМОЛЧИЛИК ОҚИБАТИДАГИ НИЗОЛИ ҲОЛАТЛАР СУДДА ҲАЛ ЭТИЛДИ Жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги низоли, зиддиятли масалаларни ҳал этиш, ҳуқуқий аҳамиятга молик фактларни белгилаш билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатимизнинг фуқаролик ва иқтисодий муносабатларга оид қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган. Уларнинг мазмунида инсонийликнинг адолат, ҳалоллик, поклик, холислик аталмиш меъёрлари мужассам. Амалдаги Фуқаролик кодексининг 9-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган […]

    15.06.2021

  • ЁМОН НИЯТ КАСРИ Халқимиз «қинғир иш — келтирар ташвиш», деб  бежиз айтмаган. Шуҳрат Чориев (исм-шарифлар ўзгартирилган) бу ҳикматни  аввалроқ англаб етганида, бу ножўя ишга қўл уриб, суднинг қора курсисига юзи шувут бўлиб ўтирмаган бўлар эди. Мамлакатимизда ов қу­роли ва ўқ-дориларни ноқонуний тарзда сақлаш, уни қўл­бола усулда ясаш, шунингдек, қурол — яроғ савдоси билан шуғулланиш таъқиқланган. Шунга қарамасдан Шуҳрат […]

    14.06.2021

  • МЕДИАТИВ КЕЛИШУВ ТАРАФЛАР МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА Кейинги йилларда ҳаётимизга «медиация» тушунчаси кириб келди ва бугун у амалда кенг қўлланилмоқда. Энг муҳими, 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги қонун 2019 йилнинг 1 январдан эътиборан кучга кирди. Медиация бу — бир-бирини тушуниш ва низоли ҳо­латни бартараф этувчи битим тузишга эришиш мақсадида холис шахс — медиатор (воситачи) иштирокида тарафларнинг эркин музокарага кириш […]

    11.06.2021

  • НОАНИҚ ВАКОЛАТ СУДДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТНИ ЮЗАГА КЕЛТИРМОҚДА Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 4-боби жиноят ишини юритишда иштирок этувчи жамоат бирлашмалари, жамоалар ва уларнинг вакилларига бағишланган. Хусусан, ушбу кодекснинг 42-моддасида жамоат бирлашмалари ва жамоалар суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида иштирок этиш учун ўз вакилларини юбориши мумкинлиги, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларини жамоат бирлашмаси ёки корхона, муассаса, ташкилот жамоасининг […]

    10.06.2021

  • ҚОРА ГУРУҲ ҚИЛМИШИ Жиззах шаҳрида яшовчи Муяссар Пардамуродова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўша куни қаттиқ толиққан эди. Аксига олгандек, кечки овқатдан сўнг катта қизи Гулруҳнинг юраги безовта қил­ди. Буниси етмаганидек, кичик қизи Гавҳаройнинг ҳам тун ярмида иссиғи чиқди. Жонҳалак она дори ичиргач, қизнинг ҳарорати тушди. Ўша маҳал у деворга илинган соатга қараганда, унинг миллари тунги учдан саккиз дақиқа ўтганини кўрсатаётган […]

    09.06.2021

  • ҚИММАТГА ТУШГАН ЎЗБОШИМЧАЛИК Гурлан туманидаги «Бирлашган» қишлоғида шартли равишда «А. Н. – 10» номи билан юритиб келинган 13,6 гектарлик ер майдони жиддий тортишув, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Дала бот-бот қўлдан қўлга ўтди, «ёшулли»ларнинг хоҳиш-истагига кўра, бир фуқаронинг тасарруфидан олиниб, иккинчисига берилди. Шу аснода туман ҳокимининг тегишли экин майдонини «Шукуржон дўкончи» фермер хўжалигига узоқ йиллик ижара шартномаси асосида ажратиб бериш […]

    08.06.2021

  • ҚАРОР ТОПГАН ҲАҚИҚАТ: БЕШ ЙИЛДАН СЎНГ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ Маълумки, ҳаётда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жавобсиз қолмайди. Навоий шаҳрида яшовчи 2016 йилда ноҳақ судланган ҳамюртимиз Мусафир Акберовнинг орадан 5 йил ўтиб оқлангани замирида ҳам айни шу ҳақиқат мужассам. Гап шундаки, «Навоийазот» акциядорлик жамиятида 1-даражали муҳандис лавозимида ишлаган Мусафир Акберов ўшанда жамиятнинг бир гуруҳ масъул ва мансабдор шахсларига нисбатан қўз­ғатилган жиноят иши доирасида но­ҳақ жиноий […]

    07.06.2021

  • САРСОНГАРЧИЛИК ТУГАДИ, БИРОҚ… Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқлари қонун асосида кафолатланган. Хусусан, «Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғ­рисида»ги қонуннинг 66-моддасида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек, меҳнатда майиблангани ёки касб касаллигига учрагани оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тў­лаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи […]

    04.06.2021

  • АЯНЧЛИ ҚИСМАТ Пойтахтда истиқомат қилувчи Мавлуда Мамадиёрова (исм-шарифлар ўзгартирилди) тунда алоқ-чалоқ тушлар кўриб, босинқираб чиқди. Тушида ўтиб кетган яқинлари безовта қиёфада гавдаланган бўлса, акаси Шокир сирли кўринишда намоён бўлди. Шундан сўнг у Жиззах шаҳрида ёлғиз яшовчи акасидан хавотир олиб, ун­га бир неча маротаба қўнғироқ қилди. Бироқ ака жавоб бер­мади. Бундан хавотири янада ортган сингил жияни Эралига қўнғироқ […]

    03.06.2021

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: