• ХУСУМАТ ВА ТУҲМАТ ТОВЛАМАЧИЛИК ЖИНОЯТИГА ЙЎЛ ОЧДИ Халқимиз туҳмат тошни ёради, тошни ёрмаса, бошни ёради, деб бежизга айтмаган. Ҳақиқатан ҳам, ҳаётда хусумат, бўҳтон, туҳмат — энг оғир иллатлардан саналади. Кимнингдир хусумати туфайли айбсиз одамнинг асаблари қақшайди. Бўҳтон бўронига дучор, туҳмат тошига нишон бўлган одам ҳақиқат юзага чиққунига қадар эл орасида боши эгилади, азият чекади. Бундай иллатлар одамларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузиш билан […]

    27.05.2020

  • НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ҲУҚУҚШУНОС ЎН ТЎРТ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ Ҳаётда инсон ҳамма нарсага чидаши, ҳар қандай оғир синов ва машаққатларни енгиб ўтиши мумкин. Аммо одам боласи адолатсизлик, ноҳақликни ҳеч қачон қабул қилолмайди. Бошқача айтганда, адолатсизликка учраган киши ҳақ жойида қарор топганга қадар ҳаловат нима эканини билмайди. Асли мутахассислиги ҳу­қуқ­­шунос бўлган, Олтиариқ туман ҳокимлигининг Ижтимоий кў­никма маркази раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Мақсуджон Маҳмудов ҳам […]

    26.05.2020

  • ЎРИНСИЗ БАҲОНА ЎТМАДИ ВА ЖИНОИЙ ҚИЛМИШ МУҚАРРАР ЖАЗОГА САБАБ БЎЛДИ Бебаҳо саналган ҳаёт инсонга фақат бир марта берилади. Ҳаёти давомида кимдир — хайрли, эзгу амаллари билан одамлар орасида яхши ном қолдиради. Яна кимдир қонунга хилоф қилмиши ёки ман этилган фаолияти билан жамиятга зарар етказади. Одам соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиб, ҳалол яшаса, умрини эзгу амаллар билан безаса, оилада тинч-тотувликни таъминлаб, меҳр-оқи­батли, салоҳиятли, соғлом фарзандларни […]

    25.05.2020

  • ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Баъзи ҳолатларда судга мурожаат қилиш лозим бўлганда келгусида қабул қилинадиган суд қарорининг  ижро этилишини таъминлаш асосий масала ҳисобланади. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда мулкий низолар бўйича жавобгар тараф унга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилганлиги тўғрисида маълумотга […]

    22.05.2020

  • СУДЬЯЛАРГА НИСБАТАН ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИК ИШЛАРИНИ ҚЎЗҒАТИШ АСОСЛАРИ: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг мавжудлиги судьянинг мустақиллиги ва унинг жамият олдидаги мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун давлат шундай тартибга солиш механизмини яратиши лозимки, бунда судья учун ҳар бир қонун ҳужжати талабларига мос келмайдиган қарори ёки одоб-ахлоқ нормаларини бузганлиги учун мавҳум жавобгарлик хавфи истисно этилиши зарур. Судьяга асос­лантирилган ҳуқуқий таъсир чоралари, шу […]

    21.05.2020

  • ЖИНОЯТ ОҚИБАТИДА ШАХСГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ УНДИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳуқуқий муҳофазанинг алоҳида объекти сифатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати белгилаб қўйилган. Бундай ҳимоянинг ҳуқуқий усулларидан бири эса, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни тўлашдир. Фуқаролик ҳуқуқида жиноят оқибатида етказилган зарар деганда, зиён етказувчининг ғайриқонуний феъл-атвори сабабли юзага келган жисмоний шикастланиш ҳамда ҳар қандай касалланиш тушунилади. Одатда, зарар етказиш ҳолларида зарар […]

    20.05.2020

  • МЕҲНАТ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАР Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар меҳнат низолари ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, республика фуқаролик ишлари бўйича […]

    19.05.2020

  • ОИЛА – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА Никоҳ – оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига алоҳида масъулият юклатилади. Шу боис, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳ ва оилавий низолар билан боғлиқ ишларни кўришда, аввало, оилаларни сақлаб қолиш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Суд амалиётидан олинган айрим мисоллар ҳам бунинг […]

    18.05.2020

  • ЯНГИ ВА ОҚИЛОНА ТАРТИБЛАР ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАЙДИ Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жи­ҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасида кенг кў­ламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масалалари доимий эътиборда турибди. Ўтган даврда жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қи­лишнинг мукаммал тизими яратилди. […]

    15.05.2020

  • КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР Маълумки, коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди ва Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Айни пайтда мамлакатимизда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, эпидемияга қарши курашиш ва карантин қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди. Жумладан, 2020 йил 26 мартда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига […]

    14.05.2020

  • КЎЗИ ОЧИЛМАГАН ЙИГИТ ЖАЗО МУДДАТИНИ ЎТАЁТИБ, ЯНА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ Маълумки, Фарғона тумани водийнинг қўшни Қирғизистон билан чегарадош туманларидан бири ҳисобланади. Бу эса, давлат чегараси ва унга яқин ҳудудларда тинчлик-осойишталик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан жиддий масъулият талаб этади. Шунга қарамай, ўз нафсининг измидан чиқолмаган айрим кимсалар томонидан нафа­қат турли товар-моддий бой­ликлари, балки гиёҳвандлик моддаларини ҳам давлат чегарасидан […]

    13.05.2020

  • АЛДОВ ТЎРИ «ОВЧИ»НИНГ ЎЗИГА АТАЛГАН БАЛО Самариддин (исм-шарифлар ўзгартирилди) ишдан қайтгач, уйда кутилмаган хушхабарни эшитди. Нима эмиш, у «Грин-карта» лотереясида ғолиб бўлибди, шунинг учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида зудлик билан Самарқанд шаҳрига, айтилган манзилга етиб бориши керак эмиш. Бу воқеа 2018 йилнинг июль ойида бўлиб ўтганди. Бир йил бурун — 2017 йилнинг ёзида Самариддин олий ўқув юртига ҳужжат топшириш учун Самарқандга борган […]

    12.05.2020

  • АРОСАТ КЎЧАСИНИНГ БОШИ БЕРК ЁКИ БУЗҒУНЧИЛИККА ДАЪВАТ ЖОҲИЛЛИКДИР Мамлакатимизнинг амалдаги қонунларида қайд қилинганидек, ўзгалар қалбини бузғунчи ният йўлида куч ёки руҳий таъсир остида эгаллаш, бошқариш, измига юргизиш, тазйиқ ўтказиш, азоблаш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган. Дарҳақиқат, шундай: бутун жаҳон, жумладан, юртимизда тан олинган ва устувор саналган демократик тамойилларга кўра, инсон ўз ҳаёт йўлини ўзи танлаши, онг-тафаккурини ҳам ўзи бошқариши, ёт ва ғализ қарашлардан ўзи­ни […]

    11.05.2020

  • ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИНИ САҚЛАСАК, ТАРБИЯ ҚЎРҒОНИГА ПУТУР ЕТМАЙДИ Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Оилага эътибор – ўзлигимизга эътибордир. Оилани сақлаб қолмасак, биз ўзлигимизни йўқотамиз”, деб қайд этган. Дарҳақиқат, оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия қўрғонидир. Мамлакатимизда оилани ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, уни ҳақиқий тарбия ўчоғига айлантиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил […]

    08.05.2020

  • УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ ҚОНУН ДОИРАСИДА ҲАЛ ЭТИЛСА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ТАЪМИНЛАНАДИ Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги қонун талабига кўра, мулкдор, ижарачи ва уларнинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади. Бундай низолар қаторига, хусусан, уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш билан боғлиқ масалалар киради. Мазкур ишлар мураккаб тоифадаги ишлар туркумига кирмаса-да, фуқаролик судлари томонидан кўриладиган ишларнинг […]

    07.05.2020

  • СУДЛАРНИНГ ЧИНАКАМ МУСТАҚИЛЛИГИ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ҚАДАМ Бу суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб ўрганиш амалиётини чеклаш, фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкинлиги қонунчиликда акс этиши билан боғлиқ. Бош қомусимизда эътироф этилганидек, судья­лар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка […]

    06.05.2020

  • САЁҚ ЮРГАН — ТАЁҚ ЕЙДИ ЁКИ АХЛОҚ ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚҚАНЛАР ҚИСМАТИ Яқинда Урганч шаҳрида рўй берган жиноий қилмишнинг ғалати якуни шу бўлдики, унга бош қўшганларнинг бари бир пайтнинг ўзида ҳам жабрланувчи, ҳам айбдор қиёфасида намоён бўлишди. Аслида аянчли воқеа урганч­лик Бекпўлат Саидовнинг катта кўчада Дилбар Матёқубовага берган танбеҳидан бошланди. Бекпўлат ўшанда уни аёл боши билан ичкиликка берилганликда айблади. Аммо Дилбар буни ҳазм этолмади. Оға­ларча танбеҳни ўзига […]

    05.05.2020

  • ИЧКИЛИК КАСОФАТИ АЙБДОРГА ҚИММАТГА ТУШДИ Мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал-тўполон кўтаришга ўрганган Орифжон 2019 йил 29 ноябрь куни ҳам кундалик одатини канда қилмади. Ўша куни у эрталаб турмуш ўртоғи Сабоҳатхон Бердиева қўшни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманига — қариндошиникига тўйга кетгач, яна ичишни бошлади. Сўнг маст ҳолда икки-уч соат ағанаб ётди. Шунда унинг сархуш ақлига «антиқа» бир фикр келди […]

    04.05.2020

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: