• НАФС ҚУТҚУСИ ЁКИ ЖАМОАТЧИ — ИШ ЎРГАНУВЧИНИНГ «ҚОВУН ТУШИРГАНИ» ҲАҚИДА Ўша куни Рашид (исм-шарифлар ўзгартирилди) Самарқанд шаҳрига кетганди. Айни тушлик пайти кутилмаганда унга қўнғироқ бўлди. — Мен туман кадастр бўлимидан, Соҳибжонман, — дея ўзини таништирди қўнғироқ қилувчи. — Сиз ишхонамизга бир келишингиз керак, дўконингиз ҳақида гаплашиб оламиз. Рашид Хўжамқулов ҳозир Самарқанд шаҳрида экани, эртага албатта, боришга ваъда берди. Ҳалиги қўнғироқ қилувчи дў­конни тилга олгани бежизга […]

    10.07.2020

  • ЭГИЛГАН ҲАҚИҚАТ ҚАДДИНИ ТИКЛАДИ Риштонлик Рустамжон Тожибоев болалигидан отаси Усмонжон Тожибоев сингари ички ишлар ходими бўлиш ва эл-юрт осойишталиги йўлида хизмат қилишни орзу қиларди. Яхши ният ёрти мол, деганларидек, у 24 ёшида — 2008 йил 5 сентябрда Фарғона вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси қошидаги аниқ яшаш жойи ҳамда машғулот турига эга бўлмаган шахсларни реаблитация этиш […]

    09.07.2020

  • СОДДАДИЛЛИК ФИРИБГАРЛИККА ЙЎЛ ОЧДИ Сирғали туманида яшовчи Наима Остонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 1 декабрь куни эрталаб ишга кетаётганида фирибгарга дуч келишини ва бу воқеа бошига жиддий ташвиш келтиришини қаёқдан билибди, дейсиз? Афсуски, шундай бўлди. Буни қарангки, ўша куни эрталаб Шаҳрисабз туманида яшовчи, 21 ёшли Мастура Дўлтаева воҳадан пойтахтга етиб келганди. Соат эрталаб 08:00 ларда у Сирғалидаги халқ тилида […]

    08.07.2020

  • ТОПТАЛГАН ҒУРУР САРХУШ ОИЛА БОШЛИҒИНИ ҚАБИҲЛИККА УНДАДИ Ёдгора Насибуллаева (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил декабрь ойининг бошларида ўзи кўнгил қўйган йигитга унаштирилгач, бу ҳаётда ундан бахтиёр одам йўқ эди. Ўша оқшом Ёдгора тўйдан сўнг қайнона-қайнотасининг дуосини олишни, шириндан-шакар фарзандлар кўриб, бахтли оила бекаси бўлишни дилига тукканча мижжа қоқмай чиқди. Аммо… Аммо тўю тантана ҳам, келинлик бахти ҳам Ё. Насибуллаевага насиб этмади. Албатта, фарзандини […]

    07.07.2020

  • ОЛИЙ СУД БАЁНОТИ Бир неча кундан буён Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-тур, ушбу тадбирга Олий суд раҳбариятининг иштироки, шунингдек, ноқонуний қурилишларга нисбатан кўрилаётган қонуний чора-тадбирлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди бу фикр-мулоҳазаларга ҳурмат билан ёндошган ҳолда суд тизими фаолияти хусусидаги айрим нохолис ва асоссиз фикрларга ойдинлик киритишни лозим топди. Бундай асоссиз танқидлар баъзи […]

    06.07.2020

  • ҲАҚИҚАТГА ЗИД ХАБАР ДЕПУТАТГА ҚИММАТГА ТУШДИ Мана, уч ойдан ўтдики, мамлакатимизда COVID-19 дея аталмиш коронавирус касаллигининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Юртдошларимизнинг жорий қилинган карантин талабларига оғишмай риоя қилишни таъминлаш ҳам шундай тадбирлар сирасига киради. Айтиш керакки, жорий йил 26 мартда қабул қилинган «Ўз­бекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳам­да Ўз­бекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғ­рисидаги кодексига […]

    06.07.2020

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ 2020 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.  Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Конституциявий суд ва Судьялар олий кенгаши вакиллари иштирок этди. Олий суд раиси К. Комилов бошқарган […]

    03.07.2020

  • АДОЛАТ МЕЗОНЛАРИ Ҳаётда адолатдан устувор ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлмайди. Ҳолбуки, адолат барқарор бўлган жойда бирдамлик, жипслик, аҳиллик, баҳамжиҳатлик, бурч ва мажбуриятлар, қадриятлар, давлат ва жамият тамойилларига нисбатан садоқат ҳамда фидойилик нафаси кезади. Адолатнинг барқарорлиги учун фидойилик кўрсатганлар эса, эл ардоғи ва эъзозида яшайди. Адолат, одиллик, холислик аталмиш тотли неъматдан баҳраманд бўлганларнинг қалби, чеҳрасига разм солганмисиз?! Бу неъматни татиганлар […]

    02.07.2020

  • ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу устувор масалалар юзасидан ўтган 3 йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба 2 минг 273 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, жиноят […]

    01.07.2020

  • СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН МАНФААТИГА ҚАРАТИЛГАН Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принциплар пойдевор қилиб қўйилган. Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йў­налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий […]

    30.06.2020

  • БУТУННИНГ КЕМТИГИ ЁХУД ЭРКАТОЙЛИКДАН ПАДАРКУШЛИККА САБАБ БЎЛГАН ҚОТИЛЛИК ҲАҚИДА Ҳазорасплик Эркабой Одамбоев табиатан беозор ва хушхулқ киши эди. У Ҳабибулла ота Одамбоевнинг пиру бадавлат хонадонида вояга етди. Оила — болажон. Эркабой эса, кенжа ўғил. Кенжа ўғил ҳамма жойда бўлгани каби Хоразмда ҳам алоҳида меҳр ва ардоқ остида камолга етади. 1981 йил ушбу қишлоқда туғилган кенжа фарзанд Эркабой ҳам ана шу алфозда ўсиб-улғайди. Оила қурди, […]

    29.06.2020

  • НОҚОНУНИЙ ҚАРОР СУД ТОМОНИДАН ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛДИ Маълумки, «Қувасойцемент» акциядорлик жамияти мамлакатимиздаги кўзга кўринган саноат корхоналаридан бири саналади. Кейинги йилларда юртимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани акциядорлик жамияти фаолиятида ҳам ижобий кўрсаткичларга сабаб бўлмоқда. Аммо… Аммо ўтган 2019 йилнинг 26 августида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қар­ши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қабул қилинган 01-05/17-сонли қарор натижасида жа­мият­дан 164 409 000 сўм маблағ […]

    26.06.2020

  • КРЕДИТ — ҲАДЯ ЭМАС, БАЛКИ ИМКОНИЯТДИР Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, улар эркин фаолият юритиши учун барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Улар ишлаб чиқараётган рақобатбардош маҳсулотлар миллий иқтисодиёт ривожига муносиб ҳисса бў­либ қўшилмоқда. Таъкидлаш жоизки, юртимизда тадбиркорлик ривожида банклар томонидан имтиёзли асосларда ажратилаётган кредит маблағлари […]

    25.06.2020

  • АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ ЁКИ УЧ ЙИЛЛИК ИЗТИРОБ НИҲОЯСИ ХАЙРЛИ ТУГАГАНИ ХУСУСИДА Бу ҳаётда ҳамма тинч-хотиржам яшашни истайди. Бироқ ҳаёт шунчалик мураккабки, баъзан киши айбсиз айбдор бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Бунинг оқибатида эса, ҳар қандай одам кўп савдоларни бошидан кечиришга мажбур бўлади. Расул Аброров ҳам «Оқолтиндонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти билан шартнома асосида ишлаб, бошига бу ташвишлар тушишини аввалроқ билганда эди, корхона остонасига ҳам яқин келмасди. Гап […]

    24.06.2020

  • ҚАРЗ АРЗГА АЙЛАНМАСЛИГИ УЧУН УНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИНИ ОЛДИНДАН ЎЙЛАШ ЛОЗИМ Бировга қарз бериш орқали муҳтож кишининг оғирини енгил қилиш яхши, албатта. Бироқ қарз олувчининг муаммоси ҳал бўлиши асносида қарз берувчида пайдо бўладиган муаммо ва кейинчалик икки ўртада келиб чиқадиган низо бундай яхшиликнинг савобини йўққа чиқариши ҳам — бор гап. Афсуски, бугунги кунда қарз масаласи билан боғлиқ низолар оз эмас. Фуқаролик судларида кўрилаётган низоларнинг салмоқли қисмини […]

    23.06.2020

  • ҚОРА КУРСИ ИШҚИБОЗИ ЁХУД 43 ЙИЛЛИК УМРНИНГ 33 ЙИЛИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖАЗОСИГА ТОРТИЛГАН ШАХС ХУСУСИДА Сиз нима дейсиз? Ўзининг 43 йиллик умри мобайнида  7 бора судланиб, салкам 33 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган шахсни жазолаш йўли билан тарбияласа бўлармикан? Таъкидлаш жоиз, бу мисолни хаёлан тўқиб айтмадик. Орамизда умр гузаронлик қилаётган Умирбек Сапаевнинг алғов-далғовли ҳаёти, аянчли қисматига назар солиб айтдик. У даставвал, 2000 йилда Боғот туман жиноий судининг ҳукмига кўра, ўғирлик […]

    22.06.2020

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ БЕШИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 2020 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Сенат аъзолари томонидан 16 та масала, шу жумладан, 9 […]

    20.06.2020

  • «ҚИЛМИШИМДАН ПУШАЙМОНМАН» Аксарият жиноятчиларнинг судда айтар сўзи шу. Аммо… Одатда аксарият жиноятчилар ўз қилмишларининг жиноят эканлигини, унинг ҳуқуқий оқибатларини билсалар-да, ноқонуний хатти-ҳаракатдан тийилмайдилар. Бунинг учун жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазога тортилганларида эса қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўрашади. Ҳатто суд оғир жазо тайинлаганини важ қилиб, апелляция шикояти ҳам ёзишади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг […]

    19.06.2020

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: