«БИР СУД — БИР ИНСТАНЦИЯ» ТАМОЙИЛИ ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИНИ БОШЛАБ БЕРАДИМаълумки, демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш мамлакатимизда барпо этилаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг бош мақсадидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида кейинги 3 йилда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган 20 дан […]
28.07.2020
МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ — КОНСТИТУЦИЯВИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИЯқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланди. Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга оширишга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатларда, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини янада ривожлантиришга тааллуқли чора-тадбирлар ҳам ўз аксини топган. Бу ҳақда сўз борганда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳада қисқа муддатда амалга оширилган тарихий демократик ислоҳотлар юртимизни […]
27.07.2020
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 51 727 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 2,9 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,8 фоизга камайган. Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятлари […]
24.07.2020
ПРОКУРОР ВА АДВОКАТНИНГ ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОКИҲар бир ҳуқуқ соҳасида айнан ўша муносабатларга киришувчи иштирокчилар бўлади. Бироқ, ҳуқуқ соҳаларида иштирокчилар ўзига хос ҳуқуқий мақомга эга бўлиб, улар турлича номланади. Жиноят процессининг ҳар бир иштирокчиси ўзига хос функция, яъни ўз фаолият йўналишини ифода этувчи хизмат бурчини ўтайди. Ушбу функцияларнинг хусусияти процесснинг мазкур иштирокчилари бажарадиган вазифаларга ва уларнинг муҳофаза қилинадиган манфаатларига боғлиқ ҳолда […]
24.07.2020
МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 6 871 та низоли иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 4 820 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Шунингдек, маъмурий судлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 183 137 нафар шахсга нисбатан 149 684 та иш кўриб чиқилди. Жумладан 120 484 нафар шахсга […]
23.07.2020
МЎЪТАБАР КАСБГА ДОҒ ТУШИРГАНЛАРМаълумки, амалдаги Жиноят кодексининг 164-169-моддаларини ўз ичига олган Х-боби «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш» деб номланган. Буни қайд этишдан мақсад шуки, сўнгги пайтларда судларда кўрилаётган жиноят ишларининг аксариятини айни тоифадаги жиноятлар ташкил этмоқда. Айниқса, жамиятда обрў ва эътиборга эга бўлган касб эгаларининг бундай жиноий қилмишга қўл урганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий […]
23.07.2020
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 122 798 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга камайган. Ҳисобот даврида 39 млрд. 878 млн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томондан тан олинган талаблар, […]
22.07.2020
МАККОРА АЁЛНИНГ ФИРИБИ УНИНГ ЎЗИГА ҚИММАТГА ТУШДИ…Асли қўшкўпирлик Эътибор Ҳайитбоева ҳаётга енгил-елпи қаради, ҳар қандай қилмиш муқаррар равишда қидирмишга етаклашига инонмади. Ачинарли жиҳати шундаки, у ҳар гал боши тошга тегиб, хаёллари саробга дўнса, қилмишининг аччиқ қидирмишини татиса-да, ўз билганидан қолмади. Э. Ҳайитбоева ҳали йигирма беш ёшга тўлмаёқ, содир этган жиноий қилмиши учун тегишли жавобгарликка тортилди. Фирибгарликка оид жирканч қилмишининг жазосини татиб […]
22.07.2020
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 17 251 нафар шахсга нисбатан 13 990 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан шахслар бўйича 8 фоизга, ишлар бўйича эса 2 фоизга камайган. Жумладан, 363 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 12 748 нафарни ташкил этиб, шундан 3 896 нафар шахсга […]
21.07.2020
БИР ҲОВЛИ-ЖОЙ НИЗОСИ ЁХУД ҚЎЛДАН-ҚЎЛГА ЎТГАН МУЛК МОЖАРОСИ ҲАҚИДАБу ҳаётда амалдаги тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда уй-жой қурган киши, ҳеч шубҳасиз, ўз меҳнатининг самарасини кўради, янги уйида оила аъзолари билан роҳат-фароғатда яшайди. Бошқача айтганда, ҳаётда қонунни яхши билган, унинг меъёрларига тўлиқ амал қилган киши ҳеч қачон янглишмайди. Бунинг акси бўлган — қонунни четлаб ўтишга уриниш, ўзганинг мулкини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳеч қачон […]
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТ СУДЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА ХОЛИСЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАНБирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада бўлиб ўтаётган 44-сессияси доирасида 2020 йил 13 июль куни БМТ Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йили Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузасини кўриб чиқишга бағишланган видеоконференция ўтказилди. «Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда давлат институтлари ва сиёсатни ислоҳ этиш ҳамда модернизация […]
20.07.2020
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ2020 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бир неча ой давом этган ёпиқ суд мажлисида гувоҳлар ва судланувчиларнинг кўрсатувлари тингланиб, […]
17.07.2020
НОҲАЛОЛ ЛУҚМААйтиш керакки, мамлакатимизда «Обод қишлоқ» давлат дастурининг ҳаётга жорий этилиши қишлоқларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, шаҳардагидан кам бўлмаган турмуш шароитини яратишда ниҳоятда муҳим ўрин тутмоқда. Бунинг устига, айни шу бунёдкорлик ишлари жараёнида юртимизда тадбиркор, омилкор, ишбилармон қурувчи-меъморларнинг улкан сафи шаклланди. Аммо ана шундай эзгу ва хайрли ишлардан ўзининг тор ва чиркин манфаати йўлида фойдаланиб қолишга […]
16.07.2020
АЛАМ ВА ЖАҲЛ ЖИНОИЙ ТАЖОВУЗ ЭШИГИНИ ОЧГАНИ ҲАҚИДАБу дунёда ҳар бир киши атрофга ибрат назари билан қараб, яхшиликдан ҳам, ёмонликдан ҳам сабоқ чиқариб яшаши керак. Тўғри йўлдан адашмаслик, алам ва жаҳлга берилиш жаҳолатга етаклашини, ҳар қандай вазиятда оғир, босиқ ва вазмин бўлиш, мулоҳаза юритиб, ақл билан иш тутиш фақат хайрли кечишини унутмаслиги керак. Акс ҳолда инсон ўзига инъом этилган бир марталик умрни […]
15.07.2020
ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА МАЖБУРАН ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ? МУДДАТИ-ЧИ?!Амалдаги қонун талабига кўра, жиноят ишини юритиш учун масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари зарур. Бу жараёнда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз бергани, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Хусусан, Жиноят-процессуал кодексининг 265-269-моддаларида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш […]
14.07.2020
БМТ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАСИНИ ТАҚДИМ ҚИЛДИ2020 йил 13 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 44-сессияси доирасида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузаси тақдимоти бўлиб ўтди. БМТга аъзо мамлакатлар делегацияларининг бевосита иштирокисиз ўтаётган Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ушбу […]
13.07.2020
ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ — ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТСуд — одил судловнинг олий нуқтаси. Шу маънода судларнинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараёндир. Айнан шундай оқилона ёндашув туфайли бу соҳадаги ишлар кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги даврда ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда сўз […]
Фикр қолдириш