НАФС БАЛОСИНИНГ ҚУРБОНИОтабек Ҳалимов (исм-шарфлар ўзгартирилган) олийгоҳнинг юқори лавозимларидан бирида ишловчи устоз эди. Мансабидан фойдаланибми, таниш-билишига ишонибми, ўқишга бола киргизаман, деб пора билан қўлга тушди. У ҳам инсон, унда ҳам нафс борку дерсиз, лекин унинг фарзандлари, оиласи энди эл-юрт олдида қандай бош кўтариб юради? Аслида гап нимада? Бу устоз давлат имтиҳонларига яқин қолган кунларнинг бирида ишга отланади. […]
22.11.2019
📣 ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!2019 йил 22 ноябрь куни соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари ва судьялари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига ҳамда маъмурий судларда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Барча ОАВ вакиллари […]
21.11.2019
Ш. ВОҲИДОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ОЛИЙ СУДДА НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ЎРГАНИЛМОҚДА2019 йил 17 ноябрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ш. Воҳидовнинг мурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=EakDmBnwRU4) юзасидан маълумот 2017 йил 6 сентябрдаги жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра Шамил Воҳидов (1962 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, […]
20.11.2019
МЕРОС ТАЛАШИШаввали — уят, охир-оқибати — фожиа Маълумки, Конституциямизнинг 54-моддасида мулкдорнинг ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Албатта, мулкдор бу ҳуқуқларидан ҳаётлик чоғида бевосита фойдаланади. Агар ота-она ҳаётлиги вақтида фарзандларига мол-мулкини бўлиб берган ёки бу борада тегишли васиятнома қолдирган бўлса, бундай ҳолатларда туғишганлар ўртасида мерос талашишга ҳожат […]
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТИ ТАМОЙИЛИ АСОСИЙ ҚОНУНИМИЗНИНГ ЭНГ ЁРҚИН ЖИҲАТИДИРКонституциямизда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Мамлакатимиз судларининг мақоми, фаолият доираси, ҳуқуқ, ваколат ва мажбуриятлари Асосий қонунимизнинг 110-моддасида аниқ ва равшан баён этилган. Унга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд […]
19.11.2019
СУД МАКТАБ ДИРЕКТОРИНИ ИШГА ТИКЛАГАНKun.uz сайтида 2019 йил 17 ноябрь куни эълон қилинган “Чустда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланган директор ишга қайтди. Мактаб яна ғавғо ичида қолган” (https://kun.uz/news/2019/11/17/chustda-oqituvchilarni-majburiy-mehnatga-jalb-qilishda-ayblangan-direktor-ishga-qaytdi-maktab-yana-gavgo-ichida-qolgan) сарлавҳали мақолага оид Наманган вилояти Чуст туманидаги 9-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган Равшаной Исмоилованинг жавобгар Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига нисбатан «Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиб, […]
18.11.2019
ҚОТИЛЛИККА АЙЛАНГАН КЎНГИЛХУШЛИКШу йил 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Тошлоқ туман ички ишлар бўлимининг «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори Рустамжон Жаҳонов ёрдамчиси Фарруҳ Рустамов билан бирга Катта Фарғона канали бўйлаб хизмат машинасида кетаётганди. Бир чоғ орқа томондан келаётган автотранспорт воситаси унинг эътиборини тортди. Чунки камқатнов йўлдан нотаниш машинанинг бемаҳалда ҳаракатланаётгани инспекторнинг кўнглида шубҳа […]
18.11.2019
ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИАфсуски ишлаш учун хорижга бориб, турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётган ватандошларимиз ўз келажакларини барбод қилишмоқда. 1986 йил Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган Ботир Мадаминов ҳам ана шундайлардан бири ҳисобланади. У 2008-2010 йилларда отаси ва икки нафар укаси билан Россия Федерациясига ишлаш учун бир неча маротаба бориб келади. Кейинроқ ёлғиз ўзи Москва областининг Серпухов […]
17.11.2019
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИРеспублика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида фуқароларни муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Мазкур сайёр қабуллар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Х. Ёдгоров ва бир гуруҳ судьялар ҳам суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатларни кўриб чиқмоқда. Хусусан, Қува ва Қўштепа туманларида ўтказилган сайёр қабул давомида 177 нафар фуқаролар бевосита судьялар томонидан қабул […]
16.11.2019
ТОРТИШУВГА АЙЛАНГАН ТАНИШУВСарвиноз Рамазонова (исм-шарфлар ўзгартирилган) бир нафар фарзанди билан оиласидан ажрашган. Абдулла Исоқов маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз. Булар иккиси кафе ёнида И. Ҳакимова билан жанжаллашади. Буни кўриб турган кафе ходимлари уларни ажратишга ҳаракат қилади. Икки йигит тортишаётган пайтда С. Рамазонова И. Ҳакимовага қўлидаги қайчи билан ташланади ва танасининг турли жойларига жароҳат етказади. Гап шундаки, бу икки […]
15.11.2019
САЙЛОВ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАР. ФУҚАРОЛАРНИНГ БУ БОРАДАГИ МУРОЖААТИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ?Мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни очиқлик, шаффофлик ва мустақиллик принциплари асосида ўтказишда халқ ҳокимияти ва сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сайлов тизимини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилганидек, сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов тизимига оид қонунлар ва […]
14.11.2019
“МАШИНАФУРУШ” ФИРИБГАРМамлакатимизда аҳолининг реал даромадлари йилдан-йилга кўпайиб, моддий фаровонлиги ортиб бормоқда. Буни кўплаб хонадонларда бир эмас, бир неча автомашиналарга эга бўлаётганидан ҳам билса бўлади. Айни пайтда ҳамюртларимиз орасида ўз шахсий автомашинасини сотиш ёки янгисига алмаштириш тараддудида юрганлари ҳам кўп. Аммо, эҳтиёт бўлинг, йўқса фирибгарнинг тузоғига илиниб, пулингиздан ё машинангиздан айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Афсуски, жамиятимизда […]
14.11.2019
ОДАМ САВДОСИ – ҚУЛЛИК ЭВАЗИГА КЕЛАЁТГАН БОЙЛИК ТУФАЙЛИ БАРҲАМ ТОПМАЁТИРМаълумотларга қараганда, дунё бўйича одам савдосидан олинаётган йиллик даромад айланмаси 19 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Бу жиноятдан жабрланганларнинг 80 фоизи аёллар ва болалардир ва уларнинг 600-800 минг нафари ҳар йили алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, 127 мамлакатда одам савдоси билан шуғулланилмоқда, 98 давлат транзит вазифасини ўтамоқда. Бу […]
13.11.2019
ТАДБИРКОР ФОЙДАСИГА ЎНГЛАНГАН ИШ ЁКИ БУГУНГИ КУНДА ОДИЛ СУДЛОВ АДОЛАТ ҚЎРҒОНИГА АЙЛАНАЁТГАНИ ХУСУСИДАБугун юртимизда ҳар бир фуқаро тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, шу орқали оиласини тебратиш билан бирга жамиятга фойда келтиришга кенг имкониятлар яратилган. Эътиборлиси шундаки, собиқ шўро даврида тақиқланган соҳаларда ҳам бугун бемалол тадбиркорлик фаолиятини юритиш мумкин. Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани Жом қишлоғида туғилган Э. Орзиқулов металл буюмлар, дастгоҳ ва ускуналарни йиғиш ва тегишли манзилга элтиб бериш […]
13.11.2019
КРЕДИТОРЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИПрезидентимиз жорий йил 22 октябрда «Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад — кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашдан иборатдир. Бунда Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини, ишбилармонлик даражасини […]
Фикр қолдириш